Жасур Умиров

Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди

616
Жабрланувчи ва унинг адвокати талабига кўра, жиноят иши вилоят прокурорининг махсус назорати остига олинган.

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди. Бу ҳақида Самарқанд вилоят прокуратураси хабар қилмоқда. 

"Жиноят ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди", - дейилган хабарда. 

Хабарда айтилишига кўра, хонандага нисбатан қамоққа олиш чораси ушбу жиноят иши юзасидан жабрланувчи ва унинг адвокатининг жиноят иши олиб борилишидан норозилик билдирганидан сўнг амалга оширилган. Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Жасур Умиров вояга етмаган шахснинг номусига тегиш жиноятида айбланмоқда. 

 

616
Здание министрества высшего и среднего образования РУз

Қатор ОТМ ётоқхоналари COVID-19 аниқлангани сабаб ёпилгани ҳақидаги хабар рад этилди

20
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқланганини рад этди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани  тўғрисида хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу олий таълим муассасалари  талабалари орасида айни кунларда коронавирус аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.

“Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди.

20

ЙПХ пиёда хизмат олиб боришдан босқичма-босқич воз кечади

45
ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.

Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади.

Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.

45
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Йўл-патрул хизмати (ЙПХ)

Путин ва Байденнинг илк телефон суҳбати: президентлар нималарни муҳокама қилди

16
Жо Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки суҳбат Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин бир неча кун аввал АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришган Жо Байден билан илк бор телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жо Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки суҳбат Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини маълум қилди.

Кремль хабарига кўра, Путин Байденни фаолиятини бошлагани билан табриклаган. Шунингдек, у Росия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши  “ҳар иккила мамлакат ва бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига жавоб берган бўлишини” таъкидлаган.

Бундан ташқари, президентлар Стратегик ҳужумкор қуролланиш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) узайтиришга оид келишувни узайтиришга қаратилган ноталар алмашинувини олқишлаган. Кремль матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар тез орада бу халқаро ҳуқуқий механизмнинг барча зарурий жараёнларини якунлайди.

Шунингдек, Путин ва Байден ўз суҳбати давомида АҚШнинг Очиқ осмон келишувидан бир томонлама чиқиб кетиши, коронавирус пандемиясига қарши курашиш, Украинадаги низо каби мавзуларга тўхталган. Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасини сақлаш ҳам муҳокама қилинган. Россия томони БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари иштирокида саммит ўтказиш ташаббусини билдирган.

16
Теглар:
АҚШ, Россия, Жо Байден, Владимир Путин