Ўзбекистонда АЭС қурилиши: шартнома қайси босқичда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМакет АЭС
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада атом электр станциясини қуриш тўғрисида шартнома деярли тайёр, техник жиҳатлари қолди – Россия элчиси.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Республикада атом электр станциясини қуриш тўғрисида шартнома деярли тайёр, техник жиҳатлари қолди. Бу ҳақда Россия элчиси Владимир Тюрденев 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Москвада “Ўзатом” делегацияси Ўзбекистон АЭС лойиҳасини муҳокама қилади

2018 йил сентябр ойи бошида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. "Росатом" давлат корпорацияси ВВЭР-1200 реакторлари билан "3+" авлоди 2та энергия блоклари комплексини қуриш режалаштирмоқда.

Станция қуриш учун Жиззах вилоятининг Тузкан кўли яқинидаги жой танланган.

Томонлар ҳозирда қўшимча масалалар устида иш олиб бормоқда: хусусан, бўлажак станция учун сув истеъмолини камайтириш масаласи.

"Аммо сизларни ишонтириб айтишим мумкинки, иккала томон ҳам лойиҳани амалга ошириш кераклигидан келиб чиқмоқда. Бу барча даражаларда тасдиқланган. Лойиҳани амалга оширилишнинг техник жиҳатлари бўйича масала қолмоқда", - дея қўшимча қилди дипломат.

2019 йил феврал ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019-2029 йилларда мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда Россия ҳукумати кредити билан 2022 йилда атом электр станциясининг қурилиши бошланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0