В Кыргызстане открылась больница, построенная совместно с Узбекистаном

Қирғизистонда Ўзбекистон барпо қилган юқумли касалликлар шифохонаси очилди

250
Замонавий шифохона қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилди ва қисқа муддатларда фойдаланишга топширилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг кўмаги билан Қирғизистонда 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қуриб битказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Шифохона Боткен вилояти Қадамжай тумани очилди. Замонавий шифохона қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилди ва қисқа муддатларда фойдаланишга топширилди. Муассаса зарур тиббий жиҳозлар ва мебеллар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, беморлар учун барча шароитлар яратилган.

Ўзбекистон делагацияси икки томонлама мулоқотлар давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, шу жумладан, "COVID-19"га қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, томонлар юқумли касалликларни даволаш, ташхислаш ва олдини олиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Aлимкадир Бейшеналиев юқумли касалликлар шифохонасининг қурилиши, унинг жиҳозланишида кўрсатилган амалий кўмак ва тақдим этилаётган гуманитар ёрдам учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, пандемия даврида молиявий имкониятлар ҳамда даволаш муассасаларида шифо-ўринлари етишмаётган шундай мураккаб шароитда ўзбекистонликларнинг ушбу кўмаги юқори баҳоланишини айтиб ўтди.

200 ўринли юқумли касалликлар шифохонасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ва ўзбек халқига миннатдорлик билдириб, ушбу ташаббус қирғиз-ўзбек халқлари орасидаги азалий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашини таъкидлашди.

Шунингдек, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири "COVID-19"га қарши курашиш доирасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни ҳам алоҳида эътироф этди.  Ўзбекистон делегацияси номидан сўзга чиққан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A. Иноятов Ўзбекистон томони тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини, шунингдек, бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши қардош Қирғизистон халқи билан биргаликда курашишга тайёрлигини билдирди.

250
Теглар:
Қирғизистон, Ўзбекистон
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб

Самарқандлик ўсмир "Афросиёб" поезди ойнасига тош отиб, синдирди

162
"Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поездининг 5-вагон 1-ойнаси номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилган

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Афросиёб" тезюрар поездига тош отган безори аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 18 январь куни соат 16:48да "Зиёвуддин-Зирабулоқ" темир йўл бекатлари оралиғи 3819 км.да, "Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поезди йўналиши бўйлаб ўнг томондан 5-вагон 1-ойнасига номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилгани аниқланган. 

Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан  олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс 2001 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи У. Х. эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

162
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

159
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

159
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

21
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

21