“Uzbekistan Airways” чипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилди

© Sputnik / Мария НауменкоКрыло самолета Национальной авиакомпании Uzbekistan Airways
Крыло самолета Национальной авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания Янги йил байрами муносабати билан ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ва бошқа тоифадаги фуқаролар учун чегирмалар жорий қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. “Uzbekistan Airways” AЖ Ўзбекистон аҳолиси учун 2021 йил 1-3 январь кунлари Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:

  • индивидуал йўловчилар учун - 30%;
  • туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;
  • оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;
  • нафақахўрлар учун - 50%;
  • ногиронлар учун  - 50%;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун  - 50%;
  • 1941-194 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун  - 50%;
  • Чернобил AЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун  - 50%.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача Ўзбекистон олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ва ўқувчилар поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма берилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0