ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин эндигина бошланганида ЖССТнинг ўзида ҳам даволаш бўйича исботланган ҳеч қандай усул бўлмаганини маълум қилди.
“ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди”, - деди у Халқаро пресс-клубнинг “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзуида навбатдаги сессиясида.
Шодмоновнинг сўзларига кўра, дунёда самара берадиган дори илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравир нафақат сотиб олиган ва захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди.
“Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик”, - деди собиқ ССВ раҳбари.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Numbeo портали дунё мамлакатлари жиноятчилиги ва хавфсизлигининг 2021 йилга мўлжалланган индексини эълон қилди. У 100 баллдан ҳисобланади: жиноятчиликни баҳолаш мезонлари қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунчалик юқори бўлади.
2021 йилда Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичи 34,70 балл, хавфсизлик кўрсаткичи 65,30 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар билан республика хавфсизлик бўйича дунёда 40-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан республика 14 поғонага пасайиб, дунёда 96-ўринни, Осиёда 25-ўринни ва Марказий Осиёда учинчи ўринни эгаллади.
Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон давлати ўз позициясини Литва ва Кувайтга бой берди, аммо Венгрия ва Германиядан олдинга ўтди.
Осиёда хавфсизлик бўйича Ўзбекистон жиноятчилик даражаси бўйича 19-ўринни (2020 йилда 12-ўрин) ва жиноятчик бўйича қитъадаги 43 давлат орасида 25-ўринни эгаллаб турибди. Марказий Осиёда республика энг хавфсиз мамлакатга айланди, энг хавфли -Қирғизистон.
Жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган бешликка -Венесуела (84,25), Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистон (76,37) ва Гондурас (74,78) киритилган.
Жиноятчилик даражаси паст бўлган дунёдаги энг хавфсиз мамлакат - Қатар (12,29). Ундан кейинги ўринларда Тайван (15.24), БАА (15.35), Уммон (20.26) ва Ман ороли (20.79) жойлашган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво Ўзбекистонга қайтади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.
22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир. У мамлакат ҳудудларига қор ва совуқ ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
23 январда антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.