Коронавирус бошланган Ухань шаҳрида суратга олинган барча фото ва видеоларда эпидемиянинг биринчи кунлариданоқ одамлар оммавий тартибда ҳимоя ниқобларида юрганини кўрган эдик. Мақола очиқ манбалардан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт ниқобларини тақишни маслаҳат беради, чунки улар ҳаво орқали вируслар тарқалишини чеклаши мумкин. Эътибор беринг, фақат “чеклаши мумкин” дейилган, “тўлиқ ҳимоя қилади”- дейилмаган. Шахсий ҳаво тозалаш воситасини танлаганда уларнинг тури ва классига эътибор бериш керак.
Тиббиёт мутахассисларининг айтишига қараганда, энг оддий тўртбурчак тиббиёт ниқобларининг ҳимоя даражаси унчалик катта эмас.
- Маска ҳар бир вирусни ушлаб қола олмайди, лекин майда сув ва сўлак томчилари, чангдан ҳимоя қилиш мумкин. Аслида вируслар ҳам ҳавода алоҳида учиб юра олмайди, аксарият ҳолларда улар сўлак ёки чанг билан бирга “саёҳат қилади”, - дейди вирусолог Александр Лукашев.
Энг оддий тўртбурчак маскаларнинг камчилик томони шунда-ки – улар одам юзига яхши ёпишиб турмайди, бўшлиқлар кўп бўлади. Иккинчидан уларнинг ҳимоя қилиш муддати жуда қисқа – 2 соат. Шу муддатдан сўнг уларни алмаштириш керак.
Анатомик ҳимоя ниқоблар инсон юзи профилиши такрорлаш хусусиятига эга бўлиб, жағ ва бурун шаклини тўлиқ такрорлайди ва очиқ ҳудудлар қолдирмайди. Анатомиқ ниқоблар оддий маскага нисбатан ҳавони узоқроқ вақт давомида ва 20-30 %га самаралироқ тозалаши мумкин.
Респираторлар - бир неча қаватли қалин ва махсус материаллардан ишлаб чиқарилади. Эҳтиёж бўлмаганда уларни тақиш тавсия этилмайди, чунки улар респиратор орқали нафас олиш осон эмас, кишининг юзи терлаши, баъзан ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш мумкин. Кўникиш талаб қилинади.
Респираторлардан, одатда, қурилиш соҳасида чанг, цемент, стекловата, краска ва турли газлардан ҳимоя мақсадида фойдаланилади. Респитарторлар халқаро стандарт бўйича 3 гуруҳга бўлинади. Шунингдек респираторлар клапанли ва клапансиз бўлади.
FFP1 (ёки N95) - 80 % ҳимоя
Бу йирик чанг ва цемент ва бошқа жисмлардан ҳимоя қилишга қодир. FFP1 гуруҳи - ҳаво ифлосланиш даражаси 4 ПДКгача бўлган ифлосланиш даражасидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони тозалаш самаралилик даражаси – 80 %ни ташкил қилади.
FFP2 гуруҳ - 94 % ҳимоя
FFP2 гуруҳи – кичик чанг заррачалари, кичик аэрозоль томчилари, кўмир чанги, электросварка зарарли моддаларини ушлаб қолади. Россия ГОСТи бўйича 12 ПДКгача бўлган ифлосланиш даражасидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони умумий тозалаш самаралилиги– 94 %ни ташкил қилади.
FFP3 гуруҳи - 99 % ҳимоя
Ушбу гуруҳ респираторари токсик чанг, асбест, радиоактив чанг, бактерия ва вируслар ҳамда моғор уруғларини ушлаб қолишга қодир. Россия ГОСТи бўйича 30 ПДКгача бўлган ифлосланишидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони умумий тозалаш самаралилиги– 99 %ни ташкил қилади.
Неча соат тақиш мумкин?
Ҳаво ифлослиги ва фойдаланиш шароитига қараб маскалардан 2 соатдан 8 соатгача фойдаланиш мумкин. Энг оддий маскалар ҳар 2 соатда алмаштирилиши керак.
Клапанли маскалар фойдаланиш давомийлигини узайтиради, чунки клапан одам ичидан чиқаётган нам ҳавони тез ташқарига чиқариб юборишга хизмат қилади. Бунинг натижасида маска узоқ вақт қуруқ туради ва ҳавони фильтрлаш хусусияти юқори даражада сақланиб қолади.
Кўпчиллик нам дока чангни яхши ушлаб қолишини билади, лекин ниқоб хусусида бундай қоида амал қилмайди. Чунки маскалар чанг заррачаларини механик услубда (тўр сифатида) эмас, балким электростатик услубида ушлаб қолади. Яъни чанг заррачалари махсус мембранага ёпишиб қолади. Мембрана намланиши эса унинг самарадорлигини камайтиради.
Очиқ ҳавода, атрофда одам кам бўлса ниқобдан фойданиш шарт эмас, вируснинг ўзи бундай вазиятда тез қурбон бўлади. Бундай вазиятда ниқоб нафас олишни қийинлаштиради, холос.
Хона ичида ва яқин 1-2 метр масофада грипп ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланган, йўталаётган одамлар бор жойда ниқобдан фойдаланиш керак.
Ҳа айтмоқчи, бундай респираторлар аптекада эмас, қурилиш моллари дўконларида сотилади!
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Афросиёб" тезюрар поездига тош отган безори аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.
Хабарда айтилишича, 18 январь куни соат 16:48да "Зиёвуддин-Зирабулоқ" темир йўл бекатлари оралиғи 3819 км.да, "Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поезди йўналиши бўйлаб ўнг томондан 5-вагон 1-ойнасига номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилгани аниқланган.
Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс 2001 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи У. Х. эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.
Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.
Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.
Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.
Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.
АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.
Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.
Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.
Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.
АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.
АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.
АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.