Символы закона и правосудия

Ёлғон ахборот тарқатганлик учун 3 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиш мумкин

86
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) жаримага тортилиши ёки 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

86
Теглар:
жиноий жавобгарлик, ёлғон ахборот, Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди

36
Шавкат Мирзиёев қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини  3 фоизга етказиш назарда тутилган.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;
  • тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;
  • қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.

Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

36
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

"Вазиятни мураккаблаштирмайлик": Отабеков тиббий ниқобларни тақишда давом этишга чақирди

331
(Янгиланган 09:34 16.01.2021)
Ҳали дунё ҳамжамиятида касаллик қайд этилаётган экан, бир кунда 700 мингдан ортиқ беморлар қайд этилаётган бир пайтда, биз бу ҳолатга эътиборсиз бўлишимиз керак эмас, дейди Нурмат Отабеков.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков журналистларга берган интервьюсида ҳозирги барқарор вазият – алдамчи эканлиги, фуқаролар вазиятни мураккаблаштирмаслик учун коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган профилактик тадбирларга амал қилишлари, жумладан, тиббий ниқоблардан фойдаланишда давом этишлари зарурлигини таъкидлади.

"Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Буни зинҳор ёддан чиқаришимиз керак эмас. Негаки, коронавирус бўйича белгиланган профилактик тадбирларни вақтида амалга оширмаслик ёки карантин тадбирларига риоя этмаслик нечоғлик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини биз ҳаётимизда икки маротаба синаб кўрдик", - деди Отабеков ва ҳозирда кўчаларда одамлар орасида ниқобларни тақишни бутунлай унутганлар кўп учраётганига, ижтимоий масофага амал қилинмаётганига эътибор қаратди.

Отабековга кўра, фуқароларда жамоат жойлари, гавжум жойларга бориш, тадбирларни уюштиришга интилиш пайдо бўлаяпти.

"Албатта, вазиятни тўғри тушунамиз, халқимиз бирмунча зериккан. Лекин энг асосиий жиҳат - биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак бўлади. Шундагина биз ўйлаган мақсадимизга етамиз. Вазият жиловдан чиқиб кетса, қолаверса, карантин ва чеклов тадбирлари яна кескин кучайтирилишига мажбур бўладиган бўлсак, ҳаётимиз яна издан чиқади. яна қийинчиликларга рўбаро келишимиз мумкин", - дея огоҳлантирди эпидемиолог.

Ҳали дунё ҳамжамиятида касаллик қайд этилаётган экан, бир кунда 700 мингдан ортиқ беморлар қайд этилаётган бир пайтда биз бу ҳолатга эътиборсиз бўлишимиз керак эмас, деб қўшимча қилди Отабеков.

 

Нурмат Отабековнинг фикрича, ҳозирги барқарорликни алдамчи барқарорлик сифатида қабул қилиш керак, албатта, бу олиб борилаётган машаққатли меҳнат самараси бўлса-да, аммо вазиятни издан чиқариб юбориш эҳтимоли борлигини зинҳор унутмаслик керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони шу кунгача 78 мингга яқинлашмоқда. Дунё бўйича вирусни юқтирган беморлар сони эса 93 миллиондан ошган.

331
Теглар:
коронавирус пандемияси, беморлар, ўзбекистонлик, Ўзбекистон, ниқоб, Британияда коронавируснинг янги штамми

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0