Самарқанд - Китоб йўлидаги "Тахтақорача" довони ёпилди

© FlickrАвтомобильная дорога
Автомобильная дорога - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган ёғингарчиликдан кейин қаттиқ совуқ бўлишини хабар қилмоқда. Бу ўз навбатида йўлларда музламалар ҳосил бўлишига олиб келади. 

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Музламалар сабабли "Тахтақорача" довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

"Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги, шунингдек, қор кўчиши, йўлда кўриш масофаси чекланиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометерология маркази Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган ёғингарчиликдан кейин қаттиқ совуқ бўлишини хабар қилмоқда. Бу ўз навбатида йўлларда қаттиқ музламалар ҳосил бўлишига олиб келади. 

Ушбу  муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида яшайдиган аҳолидан заруратсиз автомобилда кўчага чиқмасликни, автомобил ҳайдаганда барча хавфсизлик чораларини кўришни сўраб қолади. 

Янгиликлар лентаси
0