Тошкентда ЙПХ ходимлари янги формада хизмат олиб бормоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудники ДПС
Сотрудники ДПС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29 декабрдан Тошкентда ЙПХ ходимлари синов тариқасида янги намунадаги замонавий, технологик матодан тайёрланган хизмат кийимида фаолият олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 29 декабрдан Тошкентда ЙПХ ходимлари синов тариқасида янги намунадаги замонавий, технологик матодан тайёрланган хизмат кийимида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Туристическая полиция Узбекистана тестирует новую форму - Sputnik Ўзбекистон
Сайёҳлик полицияси ходимларининг янги формаси синовдан ўтказилмоқда - фото

Хизмат кийими йилнинг совуқ мавсумига мўлжалланган бўлиб, ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи материалдан тикилган. Ёрқин ранг ва ёруғлик қайтарувчи элементлари инспекторларни куннинг исталган вақтида кўзга яхши ташланишига хизмат қилади.

Шунингдек, ЙПХ ходимлари фонар ва ҳуштакка эга янги жезллар билан таъминланган. Синов муваффақиятли ўтса, янги хизмат кийими билан Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимлари таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 12 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0