Аппарат искусственной вентиляции лёгких (ИВЛ)

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан яна иккита шифохона барпо қилинди

134
(Янгиланган 13:51 30.12.2020)
Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятидаги енгил конструкцияли шифохоналар Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилган ва бир ойга етмасдан қуриб битказилган.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг Чуй вилоятида 24 ўринли ва Бишкекдаги Миллий госпитал ҳудудида эса 176 ўринли енгил конструкцияли шифохоналар очилди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилган ва бир ойга етмасдан қуриб битказилган.

Тиббиёт муассасаларининг очилиш маросимида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ва Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов иштирок этди.

“Ўзбекистон пандемия даврида Қирғизистонга ёрдам берган илк давлатлардан бўлади. Қўшни давлатдан кислород концентраторлари, респираторлар ва бошқа тиббиёт воситалари, 400 ўринли модуль конструкциялар юборилди”, - деди Қирғизистон ССВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистоннинг Қадамжай туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган ва очилгани хабар қилинган эди.

134
Теглар:
шифохона, Ўзбекистон, Қирғизистон
Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими на конкурсе Чистое небо в Китае

Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли армиялар рўйхатида юқорилади

184
(Янгиланган 20:51 15.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг глобал рейтингида ўз позицияларини яхшилади. Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган). 

Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.

Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.

Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.

184
Теглар:
Беларусь, Қозоғистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, ҳарбий техника, ҳарбий, Мудофаа вазирлиги, ҳарбийлар

Коронавирус: барча ҳудудда янги ҳолатлар энг кўп Тошкентда

779
(Янгиланган 12:21 15.01.2021)
Сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 76 335 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Айни пайтда 891 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 158 нафар бемор оғир, 32 нафари ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 619 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 93,1 миллиондан ошди, 1,9 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (23,3 млн), Ҳиндистонда (10,5 млн), Бразилияда (8,3 млн).

779
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус пандемияси
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси