Ўзбекистонда Янги йилни нишонлаш қоидалари ўзгарди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЕлка и воздушный шар в Ташкент-сити
Елка и воздушный шар в Ташкент-сити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўп бўлган ҳамда коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Республика махсус комиссияси Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўп бўлган ҳамда коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берди. Ушбу қарорни қабул қилишда мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашгани инобатга олинган.

2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берилади.

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

  • шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
  • коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

Махсус комиссия фуқаролардан тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0