Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади

189
Қуръон, азон ва ҳадис бўйича халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан “Имомлар юртига саёҳат” мукофоти жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. 2021 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан “Имомлар юртига саёҳат” мукофоти жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон зиёрат туризмини янада ривожлантиришга оид президент фармони лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилиб, унда Зиёрат туризми йўналишида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари ҳал қилинади.

Шунингдек, 2021 йил август ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва  Ташқи ишлар вазирлиги Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқади.

189
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым

Қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилди

36
СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.

36
Молодёжь Узбекистана

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади

24
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:

  • ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
  • муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
  • аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
  • муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

24

Сурхондарёда ҳаракатлаётган поездга келиб урилган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди

10
“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Кейин йўловчи поезднинг ён томонига урилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси 25 ёшли С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамайдан ҳайдовчи вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

10