Медсестра готовит дозу вакцины от коронавирусной болезни (COVID-19)

Ўзбекистонда неча киши ковидга қарши вакцина олди

427
(Янгиланган 17:39 07.01.2021)
Коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши вакцина олганлиги маълум бўлди.

06.01.2021 й. ҳолатига кўра, коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этди.

Уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади.

Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди. 

6 январь куни вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 82 нафар кўнгиллини ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келганди.

 

427
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус пандемияси, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1349)
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым

Қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилди

42
СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.

42
Молодёжь Узбекистана

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади

27
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:

  • ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
  • муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
  • аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
  • муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

27
Хабиб Нурмагомедов

Ҳабиб Нурмагомедов Макгрегорнинг мағлубиятига муносабат билдирди

31
Ирландиялик жангчи UFC 257 турнирида Дастин Порьега иккинчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега жамоасини ўзгартиргани ва заиф спарринг шериклари туфайли учун ютқазди. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида шундай фикр билдирди.

Макгрегор 24 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 турнирида техник нокаут билан иккинчи раунддаёқ Порьега мағлуб бўлди. Аввалроқ Нурмагомедов навбатма-навбат Макгрегор ва Порье устидан бўғиш усули билан ғалаба қозонган эди.

“Сени чемпионга айлантирган спаринг шерикларингни, жамоангни ўзгартирсанг мана нима бўлади”, - дея ёзди Нурмагомедов.

Унинг фикрига, Конор воқеликдан узоқда ёш болалар билан спарринг қилган.

2020 йил октябрида Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан қўли баланд келиб, карьерасини якунлашини эълон қилган эди. Кейинрок у октагонга қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.

31