Совет лимузини 26 миллион рублга сотувга қўйилди

711
(Янгиланган 13:20 08.01.2021)
1950 йилда ишлаб чиқарилган Совет ЗИС-110 лимузини auto.ru порталида 26 миллион рублга сотувга қўйилди

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 1950 йилда ишлаб чиқарилган Совет ЗИС-110 лимузини auto.ru порталида 26 миллион рублга сотувга қўйилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Автомобил эгасининг таъкидлашича, ЗИС-110 - урушдан кейинги 1945 йилдан 1958 йилгача ишлаб чиқарилган биринчи совет автомобили. Лимузин 140 от кучига эга олти литрли двигател билан жиҳозланган.

Эгасининг сўзларига кўра, автомобилни Твер шаҳридан олиб кетиш мумкин, ҳолати жуда яхши. Сотувчининг таъкидлашича, бир неча йил олдин автомобил Москвада тўлиқ таъмирдан ўтган ва йўл ҳаракати хавфсизлигида рўйхатга олинган.

Автомобилнинг юрган масофаси - 30 минг километрни ташкил қилади.

711
Теглар:
Россия, автомобил
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым

Қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилди

46
СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.

46
Молодёжь Узбекистана

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади

29
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:

  • ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
  • муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
  • аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
  • муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

29

Макгрегор Порьенинг кучли зарбаларидан ерга қулади видео

0
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Жангчилар ороли”да UFC 257 мусобақаси ўз якунига етди. Мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У кучли зарбаларга дош беролмасдан, ерга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

0