Ўзбекистонда қамоқхоналар ва маҳкумлар сони очиқланди

© Sputnik / Максим БлиновЗаключенные в колонии
Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 1 август ҳолатига кўра, АҚШда ҳар юз минг одамдан 639 нафари, Россияда 340 нафари, Туркияда 335 нафари, Беларусда 343 нафари, Ўзбекистонда 68 нафари жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда.
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш муассасалари мавжуд. Шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонларидир. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилинди.
Спутник_Тюрьма для белух и косаток в Приморском крае - Sputnik Ўзбекистон
Жаслиқ қамоқхонаси маҳбуслари учун алоҳида қамоқхона қурилмайди - ИИВ
Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.
2020 йил 1 август ҳолатига кўра, АҚШда ҳар юз минг одамдан 639 нафари, Россияда 340 нафари, Туркияда 335 нафари, Беларусда 343 нафари, Ўзбекистонда 68 нафари жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда.
Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги 54 та жазони ижро этиш муассасалари 3 280 дона замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган. Шундан, 2 203 таси жазони ижро этиш муассасаси яшаш саҳнига, 432 таси ишлаб чиқариш саҳнига, 645 таси ташқи маъмурий ҳудудга ўрнатилган.
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ “Жаслиқ”даги маҳкумлар қаерга юборилишини маълум қилди
Ўтган давр мобайнида Жиноят-ижроия кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ушбу соҳадаги бир қатор ислоҳотларни қонуний мустаҳкамлади. Хусусан, маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш мақсадида вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди.
Шунингдек, маҳкум ўз шахсий хавфсизлигини таъминлашни сўраб муассаса ёки органнинг ҳар қандай ходимига ариза (хабар) билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди. Ёпиқ турдаги колонияларда сақланаётган маҳкумларнинг телефон сўзлашуви йўқлов ва учрашувлар олиш сони икки бараварга кўпайтирилди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун жазо ўтаётган маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи берилди.
Тадбирда Мурожаатномада давлат раҳбари томонидан бу соҳада галдаги вазифа сифатида 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилганда тўғридан-тўғри пробация назоратига олиниши ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилиши бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан фикр ва мулоҳазарлар билдирилди.
Шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари томонидан қийноқларнинг олдини олиш бўйича Омбудсман ваколатларини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳам таклифлар билдирилди.
Заключенный за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев машҳур "Жаслиқ" қамоқхонасини тугатмоқда
Муҳокамалар якунида жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида қийноқларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, умуман олганда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда Қонунчилик палатаси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида барча сиёсий партиялар фракциялари аъзолари томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан 2021 Давлат дастурига киритиш учун Ишчи гуруҳга юборилди.
Янгиликлар лентаси
0