ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2020 йилда 8 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шунингдек, 141 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳақидаги илтимосномалари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Президентнинг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилди:
- 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни,
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш.
Таклиф этилган ўзгаришлар натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган тахминан 20 минг нафарга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.
Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра, ҳар йили тахминан 1 ярим минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганликларига 15 йил муддат тўлишини инобатга олсак, ушбу шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков журналистларга берган интервьюсида ҳозирги барқарор вазият – алдамчи эканлиги, фуқаролар вазиятни мураккаблаштирмаслик учун коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган профилактик тадбирларга амал қилишлари, жумладан, тиббий ниқоблардан фойдаланишда давом этишлари зарурлигини таъкидлади.
"Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Буни зинҳор ёддан чиқаришимиз керак эмас. Негаки, коронавирус бўйича белгиланган профилактик тадбирларни вақтида амалга оширмаслик ёки карантин тадбирларига риоя этмаслик нечоғлик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини биз ҳаётимизда икки маротаба синаб кўрдик", - деди Отабеков ва ҳозирда кўчаларда одамлар орасида ниқобларни тақишни бутунлай унутганлар кўп учраётганига, ижтимоий масофага амал қилинмаётганига эътибор қаратди.
Отабековга кўра, фуқароларда жамоат жойлари, гавжум жойларга бориш, тадбирларни уюштиришга интилиш пайдо бўлаяпти.
"Албатта, вазиятни тўғри тушунамиз, халқимиз бирмунча зериккан. Лекин энг асосиий жиҳат - биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак бўлади. Шундагина биз ўйлаган мақсадимизга етамиз. Вазият жиловдан чиқиб кетса, қолаверса, карантин ва чеклов тадбирлари яна кескин кучайтирилишига мажбур бўладиган бўлсак, ҳаётимиз яна издан чиқади. яна қийинчиликларга рўбаро келишимиз мумкин", - дея огоҳлантирди эпидемиолог.
Ҳали дунё ҳамжамиятида касаллик қайд этилаётган экан, бир кунда 700 мингдан ортиқ беморлар қайд этилаётган бир пайтда биз бу ҳолатга эътиборсиз бўлишимиз керак эмас, деб қўшимча қилди Отабеков.
Нурмат Отабековнинг фикрича, ҳозирги барқарорликни алдамчи барқарорлик сифатида қабул қилиш керак, албатта, бу олиб борилаётган машаққатли меҳнат самараси бўлса-да, аммо вазиятни издан чиқариб юбориш эҳтимоли борлигини зинҳор унутмаслик керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони шу кунгача 78 мингга яқинлашмоқда. Дунё бўйича вирусни юқтирган беморлар сони эса 93 миллиондан ошган.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган).
Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.
Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.
Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.
Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.
Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.
Фотолентамизни томоша қилинг!
Вид на улицу Рамос Пинто.
The old entrance of the city hall, Bolzano, South Tyrol, Italy.
Sakurai Futamigaura, Itoshima, Fukuoka, Japan.
Lucerne Kappelbridge Long Exposure.
Вид на набережную в Бергене, Норвегия.
Aalborg, Denmark: Beautiful street with houses in the center of the old town Aalborg, Denmark.
Набережная реки Рейн в Базеле.
Legislative Assembly of British Columbia Vancouver island.
Gezien vanaf Maarschalk Fochplein o.a. Tafelrond, gemeentehuis en de Collegiale Sint-Pieterskerk te Leuven. Kijkrichting zuid-west.
Церковь Святого Франциска в швейцарской Лозанне.