Изғирин об-ҳаво ҳафта охирида Ўзбекистонга қайтади

© AFP 2023 / Pascal Pochard-CasabiancaАвтомобиль проезжает под покрытыми снегом деревьями на Корсике
Автомобиль проезжает под покрытыми снегом деревьями на Корсике  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
23 январь куни антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлишига қарамасдан ҳаво жуда совуқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво Ўзбекистонга қайтади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.
22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир. У мамлакат ҳудудларига қор ва совуқ ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
23 январда антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.
Янгиликлар лентаси
0