Коронавирус: 10та ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

247
Сутка давомида 55 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 091 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 55 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 091 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 5 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 76 585 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Айни пайтда  886 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 886 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ўзбекистонда жами 620 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 95,0 миллиондан ошди, 2,0 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (23,9 млн), Ҳиндистонда (10,6 млн), Бразилияда (8,5 млн).

247
Теглар:
Бразилия, Ҳиндистон, АҚШ, Тошкент, коронавирус пандемияси, Ўзбекистон
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

207
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

207
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Первый пилотный автобусный рейс между Узбекистаном и Казахстаном по междугороднему маршруту Ташкент-Чимкент запущен в пятницу утром с автовокзала в столице Узбекистана

Ўзбекистон-Қозоғистон: автобус қатновларини тезроқ тиклаш масаласи муҳокама қилинди

164
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири – “Uzbekistan airways”  АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболари муҳокама қилинди.

Хусусан, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

Телефон орқали мулоқотда транспорт соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

164