Ўзбекистонда 2020 йилда ўлим ҳолати 13,5 фоизга ошди

113
Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига тўғри келган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этди. Бу 2019 йилга қараганда 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим дегани.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мигтта ўлим қайд этилган, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган. Бундан Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил якунлари бўйича демографик рақамлари дарак бермоқда.

Бу 2017 йилги ўлимлар сонидан 14,7 мингтага (9,27 фоизга), 2018 йилги ўлимлар сонидан 20,7 мингтага (13,36 фоизга), 2019 йилги ўлимлар сонидан 21 мингтага (13,58 фоизга) кўп.

Ўзбекистонда йиллик умумий ўлимлар сони
Ўзбекистонда йиллик умумий ўлимлар сони

2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи ўсимталардан, 7,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи овқат ҳзм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Вилоятлар кесими бўйича энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳрига (21,2 минг), Фарғона (18,5 минг), Тошкент (18,4 минг) ва Самарқанд (18,4 минг) вилоятларига тўғри келган. Энг кам ўлим ҳолати эса Навоий (5 минг) ва Сирдарё (4 минг) вилоятларида кузатилган.

Ўзбекистонда 2020 йилда қайд этилган ўлимлар сони ҳудудлар кесимда
Ўзбекистонда 2020 йилда қайд этилган ўлимлар сони ҳудудлар кесимда
113
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ўлим, Ўзбекистон

Муниса Ризаева турмушга чиқяпти

29
(Янгиланган 13:34 07.03.2021)
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи хонанда Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.

“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.

Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.

“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.

29

“UzAuto Motors” ходимлари маошларнинг кескин қисқаришидан шикоят қилиб йиғилишди

99
(Янгиланган 10:19 07.03.2021)
“UzAuto Motors” Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Кеча, 6 март куни ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” ходимлари компаниянинг автотураргоҳига йиғилгани ва иш ҳақининг кескин пасайиб кетгани ҳамда ундан ушлаб қолинганидан норози бўлаётганликлари акс этган видео тарқалди.

Норози бўлган ҳайдовчиларидан бири 20 минг сўм, унинг яна бир таниши 450 сўм иш ҳақи олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, иш ҳақи масаласи 5 ой давомида ўрганилган, аммо ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.

Бошқа бир ходим компания вакилларига асосланиб, “компьютер хатоси” сабаб ходимларнинг иш ҳақи 1 йил 3 ой давомида нотўғри ҳисобланганлигини таъкидлади. Етишмаётган маблағ ишчиларнинг ойликларидан қопланиши айтилаётганини қўшимча қилди.

Кейинроқ “UzAuto Motors” компанияси Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқа ишчиларнинг мурожаати ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Компания хабарида ёзилишича, айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас.

“Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20 санасида аванс тариқасида, март ойининг 5 санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган”, - дейилган хабарда.

Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилган

Унда компания томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети яъни, транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилган.

99