ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жиззах шаҳрида январь бошида қулаган 6 қаватли бинонинг қолган қисми бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Жиззахда қулаган 6 қаватли бинонинг қолган қисми ҳам талабга жавоб бермаслиги ҳамда яқин орада қулаб, одамлар соғлиғига хавф туғдириши мумкинлиги инобатга олиниб, тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузиб ташланмоқда”, - дейилган вазирлик хабарида.
Бино 10 январ куни қулаб тушган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилган.
Комиссия зиммасига 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилгани, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.
Бош прокуратура Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши очилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.
Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.
"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.