Здание Парламента Узбекистана Олий Мажлис. Архивное фото

Сайловни октябрга кўчириш нима учун керак - Олий Мажлис жавоби

311
Сайловдан кейинги муҳим сиёсий тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш учун президент сайлови декабрдан октябрга кўчирилиши мақсадга мувофиқ.

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Олий Мажлис қонунчилик палатасида 25 январ куни йил охирида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган  президент сайловларини октябр ойига кўчириш тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди.

Муҳокамада қайд этилишига кўра, президент сайловини декабр ойининг учинчи декадасида ўтказиш – сайловдан кейинги муҳим сиёсий тадбирларнинг ва бошқа ислоҳотларнинг кечиктиришига сабаб бўлади.  

“Шу боис, қонун лойиҳасига кўра, сайловларни октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш таклиф этилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари, депутатлар томонидан таклиф қилинган янги қонун лойиҳасида, партиялар сайлов кампаниясини молиялаштириш, чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ҳам сайловда иштирок этишини таъминлаш, сайловолди ташвиқоти қоидаларига ўзгартириш киритишга доир ўзгартиришлар киритилган.  

 

311
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

135
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

135

Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар доктор тавсиялари

111
(Янгиланган 16:12 08.03.2021)
Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.

Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
111
Теглар:
витамин, Шифокорлар тавсияси
Мавзу бўйича
Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари
Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси
Уйқу, иммунитет ва гормон: америкалик экспертлар тавсиялари
Қора ўлатдан ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкин – доктор Мясников тавсиялари