Айрим ҳудудларда февраль ёмғир билан бошланади

370
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида февралнинг биринчи куни ёмғирли бошланади. Тоғли ҳудудлардаги баъзи жойларда қор ҳам ёғиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. “Ўзгидромет” 1 февраль, душанба куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисидаги маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—7 даража илиқ, кундузи 10—12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

370
Теглар:
Ўзгидромет, об-ҳаво
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

17
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17
МВД и Нацгвардия провели совместные учения

Мирзиёев Миллий гвардия ўқув марказларига оид қарорни имзолади

121
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра:

- Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилди;

- Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази Фарғона минтақавий ўқув марказига, Даштобод ўқув маркази эса Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантирилди.

Мазкур минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:

- Миллий гвардиянинг Фарғона минтақавий ўқув маркази – Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

- Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув маркази – Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

- Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.

Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.

121