ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларни жинсий алоқага, мажбурий меҳнатга ундаш, турли секта ва оқимлар фаолиятига жалб этиш учун жиноий жавобгарлик кучайтрилади.
Бу ҳақида Олий Мажлисда муҳокама қилинган Ўзбекистон Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексига киритилиши режалаштилаётган янги қўшимчалар тўғрисидаги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Янги қонун лойиҳасида айтишилига кўра, Жиноят Кодекси 18 ёшга тўлмаган шахсни моддий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқага ундаш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда. Бунда жиноят субъекти ёши 18 ёшдан белгилаш таклиф этилган.
Иккинчидан, вояга етмаган шахсни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда.
Учинчидан, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Депутатлар фикрича, янги қонуннинг қабул қилиниши - мажбурий меҳнатга тўлиқ чек қўйилишига, вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини таъминлашга ва бу борада Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишига хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.
Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.
"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. ССВ матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековдан жавоб олди.
— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак, — дейди Атабеков. — Бунинг қанчалик тез содир бўлиши кўпгина омилларга боғлиқ. Хусусан, вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик тез исботланиши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши кабиларга ҳам боғлиқ.
— “COVID-19” га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?
— Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, cизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.
“COVID-19”ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5 фоизи вафот этганлигини, улар орасида яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимоли мавжудлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.
Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.
— “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми?
— Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Каниза номи остида ижод қилувчи хонанда Шаҳризода Аҳмедова турмушга чиқмоқда.
Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эълон қилинган суратда йигитнинг юзи “юракча“ билан беркитилган.