Шавкат Мирзиёев посетил виноградарскую кооперацию «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.

Мирзиёев: ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман

179
Президентнинг Фарғонадаги биринчи манзили Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперацияси бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент келган кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.

Шавкат Мирзиёев посетил виноградарскую кооперацию «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев посетил виноградарскую кооперацию «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
“Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман. Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди, банкда ҳисоб-рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди”, - деди Шавкат Мирзиёев улар билан суҳбатда.

Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

“Ҳаёт - кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак”, - деди давлат раҳбари.

Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев посетил виноградарскую кооперацию «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев посетил виноградарскую кооперацию «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.

“Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг умумий ер майдони қарийб 130 гектар. Шундан 40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. 2 минг тонна сиғимли музлаткичли омбор, юк машиналари бор. Етиштирилган маҳсулотларнинг катта қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.

Шу ерда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди.

179
Теглар:
ёшлар, Фарғона вилояти, Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

26
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

26

Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар доктор тавсиялари

79
(Янгиланган 16:12 08.03.2021)
Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.

Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
79
Теглар:
витамин, Шифокорлар тавсияси
Мавзу бўйича
Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари
Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси
Уйқу, иммунитет ва гормон: америкалик экспертлар тавсиялари
Қора ўлатдан ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкин – доктор Мясников тавсиялари