Рухсатнома олинди: Миср авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади

Oбуна бўлиш
Мисрнинг "Fly Egypt" авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” Агентлиги томонидан “Fly Egypt” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3 февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилди.
Девушка фотографирует дальнемагистральный широкофюзеляжный пассажирский самолет Airbus A350-900 авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Россия ва Қирғизистон ўртасида парвозлар сони кўпайтирилди
Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.
Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0