Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

Мишустин Ўзбекистон вакцина бўйича Россия ҳамкорига айланишига умид билдирди

242
(Янгиланган 10:56 05.02.2021)
Россия вакцинаси ўзининг хавфсиз ва самарадор эканини намойиш қилди. Россия Ўзбекистон билан вакцина етказиб бериш борасида ҳамкорлик қилишдан умидвор.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия Ўзбекистон билан вакциналар борасида ҳамкорлик қилишдан умидвор, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин ЕОИИ ҳукумат раҳбарларининг Олма-Отада бўлиб ўтган учрашувида.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арпов билан бўлиб ўтган учрашув доирасида Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон эпидемиологик вазиятни енгиб ўтиш борасида ҳамкорлик қилаётганини хабар қилди. Бош вазир сўзларига кўра, вазият “мураккаблигича” қолмоқда ва вазиятдан чиқишнинг ягона йўли – аҳолини оммавий вакцинация қилиш бўлиши мумкин.

“Вазиятдан чиқишнинг ишончли йўли – аҳолини самарали ва хавфсиз вакцина билан оммавий вакцинация қилиш бўлади. Бу борада Россия Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда. Вакциналар борасида ҳам биз Ўзбекистонда ҳамкор топишга умид қилмоқдамиз”, - деди Россия бош вазири.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг Laxicam компанияси 35 миллон доза Россининг "Спутник V" вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди. Вакцинани Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтганидан сўнг олиб келиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Россиядан 35 миллион дона "Спутник V" вакцинасини сотиб олади

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга синовлар ўтказиш учун Россия вакцинасининг 100та дозаси етказиб берилган эди. Кейинроқ Ўзбекистон ушбу препаратни ўз ҳудудида ишлаб чиқариш имкониятни ҳам кўриб чиққан эди.

Маълумот учун, бир неча кун олдн нуфузли The Lancet журнали  "Спутник V"вакцинасининг 3 босқич синовлари якунланганини хабар қилди. ундан 20 мингдан ортиқ кўнгилли иштирок этган. Вакцина 91,6 % самарадорлик кўрсатган ва бирор салбий оқибати аниқланмаган.

Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси дунёнинг 16 дан ортиқ мамлакатларида рўйхатдан ўтказилган ва оммавий вакцинация учун қўлланилмоқда. Улар орасида Беларусь, Сербия, Аргентина, Венесуэла, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Арманистон ва бошқалар. Россияда эмланганлар сони аҳолининг 2 % идан ошган (>3 млн).

The Lancet "Спутник V" вакцинасининг учинчи фаза тадқиқотлари натижасини эълон қилди

242
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

40
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

40
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция

Газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

107
(Янгиланган 17:35 25.02.2021)
Об-ҳаво кескин совуши сабаб газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу боис табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов ўрнатилган эди.

107