Россия ОТМларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар фирибгарлардан огоҳлантирилди

© SputnikПосольство Узбекистана в России
Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Oбуна бўлиш
Россияга қайтиш истагидан бўлган ўзбекистонлик талабаларнинг чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериш учун Россия ОТМлари номидан сохта таклиф хатлари тайёрлайдиган шубҳали шахсларга мурожаат қилиш ҳолатлари учрамоқда.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия олий ўқув юртларида таълим олаётган мамлакат фуқаролари ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилди.
Таъкидланишича, Россия Таълим ва илм-фан вазирининг буйруғи билан 2021 йил 8 февралдан бошлаб ушбу вазирлик ҳузуридаги олий ўқув юртларида кундузги ўқиш жараёни бошлаш кўзда тутилган.
Оммавий ахборот воситаларида Россия томонининг анъанавий ўқиш шаклини бошлаш тўғрисида хабарлар тарқалгандан сўнг Россияга қайтиш истагидан бўлган ўзбекистонлик талабаларнинг турли сохта ҳужжатлар, шу жумладан, чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериш учун Россия олий ўқув юртлари номидан сохта таклиф хатлари тайёрлашга ихтисослашган шубҳали шахсларга мурожаат қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Студенты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга киришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Ўзбекистондан Россияга чартер рейсига талабалар рўйхати тузилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.
Элчихона бу Россия Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли “Россия Федерациясига хорижий фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар киришини вақтинча чеклаш ҳамда визалар ва таклифларни расмийлаштиришни вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги қарори талабларига зид эканини эслатган.
“Ҳозирги вақтда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмайди”, - дейилган хабарда.
Россия халқаро аэропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммоларга дуч келишлари мумкин.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шубҳали шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаслик ва алданиб қолмаслик, Россия ҳудудига киришда рад жавоби олмаслик учун ҳамда чартер рейслари ташкилотчилари ва авиаташувчилар била суд жараёнларининг олдини олиш мақсадида, олий ўқув юртлари халқаро бўлимлари билан доимий равишда алоқада бўлиб туриш ва чегаралар очилгунга қадар масофавий таълимни давом эттириш сўралади”, - дея мурожаат қилган элчихона.
Хабарда элчихонанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида таълимни давом эттириш учун Россияга келиш имконияти ҳақидаги ахборотлар тезкор равишда жойлаштириб борилиши қўшимча қилинган.
Сайт: www.uzembassy.ru
“Facebook”даги саҳифа: facebook.com/UzEmbassy.ru
“Instagram”даги саҳифа: instagram.com/uzembassyrussia
Янгиликлар лентаси
0