ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.
Унга кўра:
Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
Қарор билан қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилгани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.
Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.
"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.