Қорақалпоғистонда янги 280 минг гектарлик қўриқхона ташкил этилди

© ГоскомэкологииНовый заповедник в Каракалпакстане "Судочье-Акпетки”
Новый заповедник в Каракалпакстане Судочье-Акпетки” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Oбуна бўлиш
Янги қўриқхона қирғоқ ландшафтлари ва улар атрофида яшовчи ноёб ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида ташкил қилинган.
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида янги "Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Давлат экология қўмитаси.
© ГоскомэкологииНовый заповедник в Каракалпакстане "Судочье-Акпетки”
Новый заповедник в Каракалпакстане Судочье-Акпетки” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Ушбу қўриқхона Президент қарорига асосан ташкил қилинган бўлиб, унинг умумий майдони 280 507 гектарни ташкил қилади.
Қўриқхоннинг асосий мақсади - қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтиришдир, - дейилган хабарда.
Шунингдек, президент қарорида Давлат экология қўмитасига 2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.
Янгиликлар лентаси
0