ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор байрамларда ишланмайдиган кунлар камида уч кун деб белгиланди. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.
Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.
Шунингдек, ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.
Бунда, “оилавий саёҳат таътили” йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Маҳаллаларда электрон кузатув масканлари ташкил этилади. Ушбу масканларни ташкил этилда хусусий сектор маблағлари жалб этилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф қилинган янги қарор лойиҳасида айтиб ўтилган.
“2021 йил 1 июнь кунидан, маҳалла фуқаролар йиғинларида барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” бинолари (ёки ер майдонлари)ни видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ва улар негизида “Электрон кузатув маскани” фаолиятини ташкил этиш йўлга қўйилсин. <...>
Тадбиркорлик субъектлари Масканларда маҳаллага кириш кўчаларини тўлиқ видео кузатувини амалга ошириши учун ўз ҳисобидан видеокамералар ҳамда видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиши ва ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмидаги “Вазиятни кузатиш марказлари” билан мажбурий интеграциялаши зарур”, - дейилган қарор матнида.
Видеокузатув тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ундан ташқари маҳаллалар электрон кузатув масканларида кўнгилли ёшлардан иборат гуруҳларнинг соат 20:00 дан 00:00га қадар навбатчилик қилишини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Дастлабки босқичда ушбу тизим республикадаги 11та маҳаллада синов тариқаисда жорий этилиши режалаштирилган.
Қарорнинг тўлиқ матни билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Гигант ёриқлар 10 йил олдин пайдо бўла бошлади. Уларнинг энг каттаси январ ойида тез ўсишни бошлади.