Девушка держит в руках мобильный телефон

Марказий Осиёда энг йирик: USM, МегаФон ва Ucell Ўзбекистонда янги қўшма корхона очмоқда

516
(Янгиланган 18:40 10.02.2021)
“ЮэСэМ Телеком” ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. “ЮэСэМ Телеком” ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди. Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олишди.

Ўзбекистон хукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan киритмоқда.

ҚК таркибига кириш учун “ЮэСэМ Телеком” ва МегаФон “Диджитал Инвест” компаниясига асос солишди, унда икки компаниянинг улуши 50%дан тақсимланди. Янги ҚКда «Диджитал Инвест» улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.

Битим доирасидаги жараёнлар 2021−йил давомида якунига етади. Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади.

“Ўзбекистоннинг рақамли хизматлар бозорида етакчи иштирокчини яратиш ҳам МегаФон, ҳам МДҲ ва Шарқий Европа ҳудуди технологик лидерни барпо этаётган “ЮэСэМ Телеком” стратегияларига мос келади. Ишончимиз комилки, МегаФон, Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази ва «ИКС Холдинг»нинг рақамли лойиҳаларни амалга оширишдаги кўп йиллик экспертизаси Ўзбекистондаги соҳанинг энг йирик иштирокчисини ривожлантиришга кўмаклашади”, – дейди “ЮэСэМ Телеком” бош директори Иван Стрешинский.

“Рақамли хизматлар истеъмоли нуқтаи назаридан Ўзбекистон МДҲнинг энг салоҳиятли бозорларидан, у сўнгги 10 йил ичида мобил алоқа абонентларининг уч баравардан кўп ўсишини намойиш этган бўлсада, ҳали ҳануз тўйинишдан йироқ. Биз 2021−йил давомида Ucell ичида жиддий таркибий ўзгаришлар қилиш режасидан йироқмиз, кўпроқ жипслашиш ва Ucell’да бизнес ўсиши учун энг яхши амалиётларни татбиқ этишга эътиборимизни қаратамиз”, - дейди МегаФон бош директори Геворк Вермишян.

“Ишончим комил: янги қўшма корхонанинг ишга тушиши Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда шиддат билан ривожланаётган рақамли хизматлар бозорига янги туртки бўлади ва Ucell ҳамда унинг абонентлари учун янги имкониятларни яратади”, - таъкидлади Ўзбекистон вош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров.

"ЮэСэМ Телеком" – USM холдингининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телеком оператори ва "ИКС Холдинг" АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. "ЮэСэМ Телеком"нинг асосий мулкдорлари − USM (80% акциялар), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).

МегаФон – Россиянинг телекоммуникация бозорида етакчи ўринларда турувчи рақамли имкониятлар миллий оператори. МегаФон Россия телеком бозорининг барча сегментларида, шу билан бирга Абхазия, Жанубий Осетия, ва Тожикистонда фаолият юритади, алоқа сифатига азалдан алоҳида эътибор қаратади ва абонентларига юқори тезликдаги интернет тақдим этади.

"ИКС Холдинг" – Россиянинг кўптармоқли АТ-гуруҳи, у YADRO, Nexign, "Цитадель", "Криптонит" ҳамда "Форпост" номли 5та субхолдингга бирлашган 30та компанияни  ўз ичига олади. "Икс Холдинг" фаолиятининг устувор йўналишлари – йирик ишлаб чиқариш корхоналарини рақамли трансформациялаш, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш тизимлари, криптография ва квант ҳисоб-китоблар, машиналаштирилган таълим ва нейротармоқлар, блокчейн технологиялари ва сунъий интеллектдан иборат. Холдинг алоқа операторлари учун энг йирик АТ етказиб берувчи саналади ҳамда Россиянинг йирик АТ ишлаб чиқарувчилари Топ-3талигига киради.

Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази (Центр развития перспективных технологий, ЦРПТ) рақамли иқтисодиётдаги салмоқли лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил қилинган. Марказ USM (50%), Ростех давлат корпорацияси (25%) ва «Элвис-Плюс групп» (25%)нинг қўшма лойиҳасидир. Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази Россияда товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш давлат ахборот тизимини яратмоқда. Давлат-хусусий шериклик шаклида ташкил қилинган CRPT Turon эксперимент натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасида товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш тизими оператори деб танланган.

Ucell — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларидаги ўзбек уяли алоқа оператори. 2018 йилнинг 5 декабридан ООО "COSCOM" ("Ucel" савдо белгиси) – 100% давлат компаниясидир. Ўтган икки йил мобайнида 8 миллион абонентга эга Ucell Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчига айланди. 2020 йил февраль ҳолатига аҳоли пунктларидаги қамрови  97,6% (GSM); 72,9% (UMTS); 60,8% (LTE)ни ташкил этмоқда. Ucell — Ўзбекистонда 5G стандарти бўйича илк оператор.

516

ФҲДЁга ариза топшириш ва никоҳдан ўтиш ўртасидаги муддатни узайтириш керакми?

0
0
Камера видеонаблюдения

Маҳаллаларда узулуксиз видеокузатув тизими ўрнатилади - янги қонун

159
(Янгиланган 10:40 01.03.2021)
Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ўғирликларни олдини олиш мақсадида - маҳаллаларда видеокузатув тизими ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Маҳаллаларда электрон кузатув масканлари ташкил этилади. Ушбу масканларни ташкил этилда хусусий сектор маблағлари жалб этилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф қилинган янги қарор лойиҳасида айтиб ўтилган.

“2021 йил 1 июнь кунидан, маҳалла фуқаролар йиғинларида барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” бинолари (ёки ер майдонлари)ни видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ва улар негизида “Электрон кузатув маскани” фаолиятини ташкил этиш йўлга қўйилсин. <...> 

Тадбиркорлик субъектлари Масканларда маҳаллага кириш кўчаларини тўлиқ видео кузатувини амалга ошириши учун ўз ҳисобидан видеокамералар ҳамда видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиши ва ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмидаги “Вазиятни кузатиш марказлари” билан мажбурий интеграциялаши зарур”, - дейилган қарор матнида.

Видеокузатув тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Маскан жойлашган шоҳ кўчаларнинг кириш жойларига замонавий, IP-технологияларига асосланган видеокузатув мосламалари
  • тунги пайтда ҳудудини атрофини ёритиш жиҳозларини ўрнатилган бўлиши
  • видеокузатув тизимидаги видеоархив файллари 30 кундан кам бўлмаган муддатда сақланиши;
  • видеокамералар ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 8 соатдан кам бўлмаган захира электр таъминоти (UPS) бўлиши;
  •  Видеокамералар ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмидаги “Вазиятни кузатиш марказлари” билан интеграция қилиш талабларига жавоб бериши лозим.

Ундан ташқари маҳаллалар электрон кузатув масканларида кўнгилли ёшлардан иборат гуруҳларнинг соат 20:00 дан 00:00га қадар навбатчилик қилишини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Дастлабки босқичда ушбу тизим республикадаги 11та маҳаллада синов тариқаисда жорий этилиши режалаштирилган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан батафсил қуйида танишиш мумкин.

159

Феврал - энг ёрқин суратлар

0
(Янгиланган 14:27 01.03.2021)
Sputnik халқаро ахборот агентлиги томонидан февраль ойи давомида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

0
  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Хонанда Дэя Москванинг Vegas City Hall да бўлиб ўтган "ЖАРА KIDS FEST" биринчи халқаро мусиқа фестивалида иштирок этмоқда.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва, февраль ойида ёққан қор.

  • © Sputnik / Jordi Boychareu

    Испанияда норозилик намойиши.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    Санкт-Петербург, музлаб қолган Фонтанка дарёси

  • © Sputnik / Stringer

    Киевда "Наш" телеканалини ёпилиши талаб қилаётган миллатчи намоийшчилар

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Фатима Дудиева ва Татьяна Алексеева - "Бокс оқшоми"да

  • © Sputnik / Vladimir Vyatkin

    Олтой ўлкасидаги табиат комплекси ҳудудида жойлашган кўлда оққушлар.

  • © Sputnik / Alexei Druzhinin

    РФ президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко.

  • © Sputnik / Miguel Candela

    Гонконг, Севишганлар кунида Виктория дарёси олдида суратга тушган қиз

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск ўлкасидаги Бородино кўмир кони

  • © Sputnik / Jordy Boixareu

    Барселона, кўчаларидан бирида рэпер Пабло Аселни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишида скутерлар ёнмоқда.

  • © Sputnik / Asatur Yesayants

    Ереван, Арманистон мухолифат фаоллари намойиши.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвада кучли қор ёғиши.

  • © Sputnik / Varvara Gert'e

    Мактаб ўқувчиси Андрей Маслов томонидан Рубик кубикларидан космонавт Юрий Гагарин тасвири

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    КХЛ "Динамо" (Москва) – "Йокерит" ўйинида жамоаларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи аъзолари.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    "Москва-Сити" халқаро бизнес маркази кўриниши.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Татаристонда улкан блинни пишириш жараёни.

  • © Sputnik / Kirill Braga

    Волгоград вилоятидаги Жанубий ҳарбий округнинг "Прудбой" полигонида ҳарбий разведка зобитлари томонидан кўргазмали чиқиши.

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск сув омборидаги "Адмирал" яхт-клубида қуёш ботиши

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    "Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук

  • © Sputnik / Maksim Bogodviv

    "SUNNYФЕСТ" фестивали иштирокчилари

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Дина Аверина Гран-при Москва 2021 финалида чиқиши.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москвадаги Третяков галереясида "Константин Кузнецов. Париж. Бретан. Нормандия" кўргазмаси

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Беларусь, Молотковичи қишлоғидаги қоракузанлар фермаси

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    А.Ф.Муров номидаги Новосибирск мусиқа коллежида

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москва Митино тумани. ой кўриниши

  • © Sputnik / Magda Gibelli

    Венесуэла, Каракас шаҳридаги касалхонада тиббиёт ходими Sputnik V вакцинаси билан эмланмоқда

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Маҳаллий аҳоли Красноярск сув омборининг музида "музли мушак" уюштирмоқда

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    "Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Ватан ҳимоячиси куни муносабати билан мушакбозлик, Москва.

  • © Sputnik / Zhanna Manukyan

    Тибетда миллий кийимдаги қизлар

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    Мона Брорссон аёллар ўртасида биатлон бўйича мусобақада

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Танзания, Дар-эс-Салам шаҳрида эркак велосипедда ҳаракатланмоқда.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Балиқ кишки акцияси иштирокчилари томонидан музлаган дарёда очилган тешикларда қамиш. Татаристон.

Теглар:
ижтимоий тармоқ, интернет, қизиқарли суратлар, ҳафта суратлари