Cпорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваАзиз Абдухакимов
Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов бундан буён жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги ислоҳотлар билан ҳам шуғулланади - президент топшириғи.
ТОШКЕНТ,  фев - Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш қўмитаси бирлаштирилади, бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, 10 феврал куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев спорт вазирлиги ва туризм қўмитаси бирлаштирилишини маълум қилган.
"Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда туризм ривожлантириш қўмитаси бирлаштирилади. Янги тизимга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади. Чунки тизим ислоҳотларга муҳтож", - деган президент. 
Шунингек, Шавкат Мирзиёев республикадаги спорт мажмуаларининг бугунги фаолиятини танқид қилган.
Эслатиб ўтамиз, спорт вазири Дилмурод Набиев ушбу йилнинг январида лавозимидан озод этилган эди.
Бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов яқинда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланган эди. 
Янгиликлар лентаси
0