Призывники готовятся к отправке из  военного комиссариата

Мирзиёев ҳарбий хизматга чақирув тўғрисида қарор имзолади

469
Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

469
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон, Мудофаа вазирлиги, ҳарбийлар
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище

Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради

15
(Янгиланган 15:41 01.03.2021)
Сув омборини тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Сардоба сув омборини қайта тиклаш лойиҳасига Москва давлат қурилиш универститети мутахассисларини жалб қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти.

Объектнинг амалдаги ҳолати дастлабки лойиҳа ечимларига қанчалик мувофиқлиги ҳам текширилмоқда. Бу ўрганишлар эртага шундай нохуш ҳолат яна такрорланмаслиги ва шу каби фалокатларнинг олдини олиш учун қилинмоқда.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган. У тез орада 350 млн м3 га етказилади ва шу билан ўтган йилги тўпланган сув ҳажмига етади.

“Жумладан, сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети) жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган Қурилиш вазирлиги хабарида.

Муҳандислик-қидирув ишлари бўйича эса “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан бирга ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган. Бу лойиҳа юзасидан давлат экспертизаси томонидан 12 февраль 2021 йил 4-Э-сонли эксперт хулосаси берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди. Ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро табиий офат оқибатида ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган эди.

15
Теглар:
Сардоба
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши

ФҲДЁга ариза топшириш ва никоҳдан ўтиш ўртасидаги муддатни узайтириш керакми?

0
0