Газовая плита

Газдан фойдаланиш: бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби белгиланди

92
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (Ички ишлар ва прокуратура органлари)га, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида:

- уч нафаргача шахс (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бунинг сабабларини текшириш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

- етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

- саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида тегишли Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.

- Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича тузиладиган тегишли комиссиянинг таркибига қуйидаги вазирлик ва идоралар вакиллари киритилиши шарт:

- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари);

- Энергетика вазирлиги;

- “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари);

- Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари);

- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда);

- Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари),

(бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород гази ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда);

- Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари) (бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турлари (кўмир ва кўмир маҳсулотлари)дан фойдаланишда содир бўлганда).

Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари юзасидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

Бахтсиз ҳодисалар Энергетика вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.

Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлганда текшириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

92

Муниса Ризаева турмушга чиқяпти

47
(Янгиланган 13:34 07.03.2021)
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи хонанда Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.

“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.

Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.

“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.

47

“UzAuto Motors” ходимлари маошларнинг кескин қисқаришидан шикоят қилиб йиғилишди

101
(Янгиланган 10:19 07.03.2021)
“UzAuto Motors” Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Кеча, 6 март куни ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” ходимлари компаниянинг автотураргоҳига йиғилгани ва иш ҳақининг кескин пасайиб кетгани ҳамда ундан ушлаб қолинганидан норози бўлаётганликлари акс этган видео тарқалди.

Норози бўлган ҳайдовчиларидан бири 20 минг сўм, унинг яна бир таниши 450 сўм иш ҳақи олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, иш ҳақи масаласи 5 ой давомида ўрганилган, аммо ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.

Бошқа бир ходим компания вакилларига асосланиб, “компьютер хатоси” сабаб ходимларнинг иш ҳақи 1 йил 3 ой давомида нотўғри ҳисобланганлигини таъкидлади. Етишмаётган маблағ ишчиларнинг ойликларидан қопланиши айтилаётганини қўшимча қилди.

Кейинроқ “UzAuto Motors” компанияси Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқа ишчиларнинг мурожаати ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Компания хабарида ёзилишича, айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас.

“Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20 санасида аванс тариқасида, март ойининг 5 санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган”, - дейилган хабарда.

Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилган

Унда компания томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети яъни, транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилган.

101