Будут реконструировать мавзолей Имама Бухари

Имом Бухорий мажмуасида муҳташам масжид қурилади

369
Мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишган. Мазкур тақдимот чоғида ислом оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бири – Имом Бухорий мажмуаси ва унинг атрофида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари хусусида маълумот берилган. Давлат раҳбари ушбу зиёратгоҳда олиб борилиши режалаштирилган лойиҳа бўйича яна бир бор ўз тавсияларини билдириб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берган.

© Пресс-служба президента Узбекистана

Хабарда ёзилишича, мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади. Шу пайтгача мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Янги лойиҳада қабр атрофини кенгайтириб зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш кўзда тутилган. 

"Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Халқимизга хос турмуш тарзидан келиб чиқиб, ҳозирги айвонларга қўшимча равишда ички ва ташқи айвонлар барпо этилади”, - дейилган хабарда.

Маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

“Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади”, - дея таъкидлаган ҳокимлик.

Мажмуада амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари махсус ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.

369
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

50
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

50
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция

Газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

111
(Янгиланган 17:35 25.02.2021)
Об-ҳаво кескин совуши сабаб газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу боис табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов ўрнатилган эди.

111