Мужчина вакцинируется против COVID-19

Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши айтилди

441
(Янгиланган 16:53 15.02.2021)
Ўзбекистонда тоифалар бўйича COVID-19га қарши эмлаш 2021 йил март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати маълум қилди.

“Республикада тоифалар бўйича COVID-19га қарши эмлаш 2021 йил март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами бўлиб даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва босқичма-босқич амалга оширилади.

Таъкидланишича, хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва республикага вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади.

Аниқлик киритилишича, ҳукумат СOVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та етакчи корхоналар билан вакцина харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқуллангани хабар қилинган эди. Ундан аввалроқ эса президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ берган эди.

441
Теглар:
вакцина, эмлаш, коронавирус, Ўзбекистон
В рамках гуманитарной операции «Мехр-4» из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника

“Меҳр-4”: Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

200
(Янгиланган 17:58 03.03.2021)
“Меҳр-4” операцияси доирасида 24 нафар фуқаро Афғонистондан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Термиз туманидаги даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. “Меҳр-4” операцияси доирасида Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, улар Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилиб қолишган. Кейинчалик Афғонистон ҳудудига ўтишган ва ушбу ҳудудда яшашган.

Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган ушбу шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Айритом” чегара пости орқали кутиб олинган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, олиб келинганлардан 19 нафарини болалар ташкил этмоқда, 4 нафар бола етим. 

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, вилоят ҳокимияти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилган.

В рамках гуманитарной операции «Мехр-4» из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника
Пресс-служба УВД Сурхандарьинской области
В рамках гуманитарной операции «Мехр-4» из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда май ойида  “Меҳр-1”  инсонпарварлик операцияси доирасида 156 нафар ўзбекистонлик, асосан, аёллар ва болалар Суриядан қайтарилган эди. Кейинчалик “Меҳр-2" операцияси амалга оширилиб, Ироқдан 64 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга олиб келинди. Ўтган йил декабрь ойида “Меҳр-3” доирасида яна 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди.

200
Туристы в Узбекистане

Ўзбекистонда моддий аҳволи оғир аёлларга бепул саёҳат уюштирилмоқда

134
Айни кунда республиканинг барча ҳудудларида ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Касаба уюшмалари Федерацияси "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизлар учун бепул саёҳатлар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова хабар қилди.

Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республиканинг турли ҳудудларида яшовчи, "Аёллар дафтари"га кирган аёллар учун Хоразм вилоятидаги тарихий обидалар бўйлаб бепул саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Касаба уюшмалари Федерацияси раиси мутасаддилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари таркибида "Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси" фаолияти йўлга қўйилиб, "Аёллар дафтари"ни шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни кунда республиканинг барча ҳудудларида мазкур дафтарга киритилган ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Аёллар дафтари"га 30 ёшдан ошган 9 тоифадаги, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд ёлғиз аёллар, шунингдек, тиббий ҳимоя, ҳуқуқий ёрдам ва психологик маслаҳатга муҳтож эҳтиёжманд аёллар аниқланиб, уларга жойида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар бўйича эса "Йўл хариталари" тузилиб, кўплаб масалаларга ечим топилмоқда.

134
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

191
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

191
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон