Медицинский работник

Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди

255
(Янгиланган 11:05 17.02.2021)
Ўзбекистон Хитойнинг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани ҳамда клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси учун мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни илмий жараёнларда тенг шерик сифатида тан олинди. Вакцина мамлакатда ZF-VakUz номи билан тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Хитойнинг коронавирусга қарши ZF-2001 вакцинас тез орада Ўзбекистонда ZF-VakUz номи билан тарқатилиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.

Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек, клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни илмий жараёнларда тенг шерик сифатида тан олинди.

ZF-2001 рекомбинант вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник синовлари учун масъул мутахассис Динг Фаннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ZF-2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат беришга қаратилган ишларни олиб бормоқда. Мазкур вакцинадан фойдаланишда Ўзбекистонга устуворлик берилади. Айни вақтда вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат олиш ва расмий рўйхатдан ўтиш бўйича ҳамкорликда ишланмоқда.

“Расмий жараёнлардан сўнг вакцина Ўзбекистон Республикасида ZF-VakUz номи билан тарқатилади”, - деди Динг Фан.

Бундан ташқари Ўзбекистон билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқариш, янги вакциналарни яратиш, тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий изланишлар натижаларини тижоратлаштириш бўйича ишлар давом эттирилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозиргача 6830 нафар кўнгилли Хитой вакцинасининг 1-дозаси, 2284 нафар кўнгилли 2-дозаси билан эмланган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқуллангани хабар қилинган эди.

255
Теглар:
эмлаш, вакцина, Хитой, Ўзбекистон
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

104
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

104
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция

Газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

135
(Янгиланган 17:35 25.02.2021)
Об-ҳаво кескин совуши сабаб газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу боис табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов ўрнатилган эди.

135