В Хиве строят пятизвездочную гостиницу на 100 мест

Хивада беш юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

297
Бу 100 ўринга мўлжалланган “Фаровон” меҳмонхонаси бўлади. Унда 6 та президент апартаменти, 8 та “suit” хона бўлади.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Хива шаҳрида янги беш юлдузли меҳмонхона бунёд этилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилмоқда.

Бу 100 ўринга мўлжалланган “Фаровон” меҳмонхонаси бўлади. Меҳмонхона 6 та президент апартаменти, 8 та “suit” хона, 86 та стандарт хонага эга бўлади.

Меҳмонхонанинг конференция зали 800 ўринли бўлиб, у кенг қамровли учрашувларни ўтказишга мўлжалланган. 

Қурилиш ишларига 300 га яқин ишчи жалб қилинган. Ушбу лойиҳани 2021 йил охирида фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

297
Теглар:
туризм, меҳмонхона, Хива
Попрошайки в Ташкенте

Тошкент ва бошқа шаҳарларда тиланчилар сони кўпайиб кетган Сенат

5
Сенат қўмитаси аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ва чорраҳаларда тиланчилар кўпайганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 4 март куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси 3 февраль куни ИИВга юборилган мурожаат жавобини кўриб чиқди. Унда республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тиланчилик қилувчи шахслар сони кўпайиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш сўралган эди.

Сенаторлар сўнгги пайтларда аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда чорраҳаларда тиланчилик қилиб келаётган шахслар кўплаб учраётганини таъкидлашди.

“Бу эса, ўз навбатида, тиланчи шахслар томонидан фуқароларнинг юришига қўймай, автомобил йўлларида эса транспорт воситалари ҳаракатланишига хавф туғдириб қатъий туриб садақа сўраши кишининг таъбини хира қилиши табиий. Бундай нохуш ҳолатлар аҳоли кайфиятига салбий таъсир этиб, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.

Мамлакат қонунчилигида айнан тиланчилик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган бўлса-да, ушбу норманинг ҳаётда қатъий ишламаётгани бундай шахсларнинг кундан кун кўпайиб боришига замин бўлмоқда, деб ҳисоблашади сенаторлар.

ИИВ патруль-пост, йўл патруль хизмати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари кўрсатилган жойларда тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирларни амалга ошираётганини маълум қилган.

Натижада январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 млн. сўмга яқин жарима жазоси белгиланган. 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

5
Теглар:
сенат

Муниса Ризаева турмушга чиқяпти

160
(Янгиланган 13:34 07.03.2021)
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи хонанда Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.

“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.

Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.

“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.

160