Таможенный пост Джартепа в Ургутском районе Самаркандской области

Самарқанддаги “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди

245
(Янгиланган 17:43 17.02.2021)
17 февралдан Самарқанд вилоятининг Тожикистон билан чегарадош бўлган Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Тожикистон билан чегарадош бўлган Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистонга фақатгина “Сариосиё”, “Ойбек” ва “Плотина” чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкин эди.

"Масофанинг узоқлиги самарқандлик талабаларга қийинчилик туғдираётган эди. Шу йил 17 февраль кунидан талабаларга Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳаракатланишларига рухсат берилди”, - дейилган хабарда.

Тожикистон ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берди

“Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишлари, шунингдек, халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.

245
Теглар:
“Жартепа” чегара божхона пости, Самарқанд вилояти
Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари яна бир халқаро мусобақада тенгсизликни намоён этишди

211
Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилишди

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Покистонда ўтказилган “4-Покистон армиясининг жамоавий руҳи халқаро мусобақаси”да (4-th International PATS Competition) Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Мусобақа 2021 йилнинг 24 февраль кунидан 3 март кунига қадар 5 та давлат ўртасида ўтказилган. Уни Қозоғистон, Ҳиндистон, Марокко, Индонезия, Тожикистон давлатлари вакиллари кузатиб боришди.

Ушбу мусобақага Шри-Ланка, Туркия, Иордания ва халқаро майдонда кучли саналган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкачилари ҳам таклиф этилган.

Ўзбек ҳарбий разведкачилари Покистоннинг иссиқ ва қийин шароитларида ўз куч-қудратини намоён этиш мақсадида ўтган йиллар мобайнида ўтказилган армия ўйинлари натижалари, улардаги ютуқ ва камчиликлардан олинган юқори тажрибаларига таянишган. Алоқа тайёргарлиги, ҳарбий топография, отиш ва тиббий тайёргарлик, махсус сигналлар бериш ва оптик воситаларни қўллаш, нотаниш ҳудудларни рекогносцировка қилиш бўйича назорат машғулотларини аъло бажаришган.

Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Буюк Британияда ўтказилган “Кембриж патрули” мусобақасида 120 та давлат ичида 2018 йилда иккинчи ва 2019 йилда биринчи, Қозоғистонда ҳарбий разведкачилар ўртасида ўтказилган “Алтын уки” халқаро мусобақасида мезбон жамоадан кейинги фахрли иккинчи, 2020 йилда эса Россияда ўтказилган Халқаро армия ўйинларида мезбон жамоадан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг ҳар томонлама устунлигини кўрсатиб келишган.

211

Внуково аэропорти Ўзбекистондан парвозлар апрель-май ойида қайта тикланишига умид қилмоқда

340
Внуково аэропортининг шерикликдаги эгаси Виталий Ванцев жорий йил апрель-май ойлариданоқ биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиақатнов тикланишига умид борлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россиянинг Внуково аэропорти жорий йилнинг апрель-май ойлариданоқ қатор йўналишлар бўйича парвозлар қайта тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда директорлар кенгаши раҳбари, аэропортнинг шерикликдаги эгаси Виталий Ванцев маълум қилди.

Ванцев биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиақатнов тикланишига умид билдирди.

“Биз апрель-май ойларидан ҳар ҳолда ҳамкорларимиз – МДҲ мамлакатлари билан очилишини (авиақатнов – таҳр.) кутяпмиз, аввало, Ўзбекистон ва Тожикистон билан. У ерда эпидемиологик вазият бизга қараганда анча яхшироқ. Билганингиздек, бизда ҳам у барқарорлашмоқда, шунинг учун бу икки бозор биз учун очилишига умид бор”, - деди Виталий Ванцев. Унинг сўзларидан РИА Новоси иқтибос келтирган.

Внуково аэропорти август-сентябрь ойига келиб барча халқаро йўналишлар бўйича парвозларнинг тўлиқ тикланишига умид қилмоқда.

“Халқаро рейслар очилиши билан йўловчилар оқими тикланишига умид қиляпмиз.  Ўйлайманки, ҳар ҳолда барча халқаро йўналишлар очилади, эҳтимол, август-сентябрь ойига келиб”,  - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвага ташрифи давомида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳукумат Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллаганини маълум қилган эди. У жорий йил март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлишига умид билдирилаётганини таъкидлаган эди.

340
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

101
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

101