Ўзбекистонда коронавирус: 4 та ҳудудда янги ҳолатлар - энг кўп пойтахтда

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРабота ковид-госпиталя
Работа ковид-госпиталя  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 51 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 548 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Госпиталь для лечения больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Коронавирус: 7 та ҳудудда янги ҳолатлар
Яна 51 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 548 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 059 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Айни пайтда 867 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 109,9 миллиондан ошди, 2,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (27,8 млн), Ҳиндистонда (10,9 млн), Бразилияда (9,9 млн).
Янгиликлар лентаси
0