Шавкат Абдуразаков назначен хокимом Наманганской области

Наманган вилоятига ҳоким тасдиқланди

270
“Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади”, - деди президент Шавкат Абдуразоқов ҳақида.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

“Хабарларинг бор, Наманган вилоятининг аввалги ҳокими Хайрулла Бозоров ислоҳотларимизни амалга ошириш бўйича кўп ишлар қилди. Бу ерда олинган сабоқ ва тажрибани иккинчи вилоятда ҳам қўллаш, одамларнинг бирини икки қилиш учун уни Фарғона вилоятига ҳоким қилдик. Энди Наманган вилоятига янги ҳоким тайинлаш масаласини кўриб чиқишимиз керак. Наманганнинг бугунги ривожига муносиб, уддабуррон, халқпарвар, тадбиркорни қўллаб-қувватлайдиган одамни раҳбар қилиб сайлашимиз керак”, - деди президент.

Давлат раҳбари ҳокимларни тайёрлаш ва тайинлаш масъулияти ҳақида гапирди.

“Ҳаёт шундайки, мен ҳар бир вилоятга раҳбар бўла оладиган одамни тўрт-беш йил олдин тайёрлашга мажбурман. Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Абдуразоқов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Вилоят ҳокимлиги, давлат мулки бошқармаси, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. Давлат экология қўмитаси раиси бўлган.

Халқ депутатлари, нуронийлар, аёллар, ёшлар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Шавкат Абдуразоқов Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

270

Тошкентда ўндан ортиқ кўчада қўшимча ҳаракат йўналишлари очилади

103
Президент Транспорт вазирилиги, ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, пойтахтда транспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Айрим кўчалардаги йўналишлар, йўл ҳаракати белгилари қатновга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу сабабли йирик кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш очиш режалаштирилган.

Қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш таклифи
© Пресс-служба президента Узбекистана
Предложено открыть новые направления движения

Тақдимотда давлат раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш таклифи
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш таклифи
103

Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлашга тайёрми Отабеков жавоби

227
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Хўш, мамлакат бунга қанчалик тайёр?

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда миллий эмлаш жараёнларига тайёргарлик бошлаб юборилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков вакциналарни сақлаш ва ҳудудларга етказиб бериш учун шароитлар қай даражада эканлиги хусусида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, шу жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланган эди.

“Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар вакцина омборларига ўрнатилди. Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда”, - деди Отабеков.

Таъкидланишича, жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади.

Барча омборларга ёнғин хавфсизлиги ва сигнализация тизими ўрнатилган бўлиб, улардаги мавжуд совуқликни таъминлаб бериш тизимлари замонавий генераторлар ва стабилизаторларга уланган.

Отабеков вакциналарни хавфсиз ва тезкор ташиш учун мамлакатга жами 17 та авторефрижиратор, 206 Miniven-Labo автомашиналари  келтирилганини қўшимча қилди.

Вилоятларга жами 34 та музхона, 10 121 дона термоконтейнер ва термосумка, 749 та музлаткич, бирламчи  даволаш-профилактика муассасаларига 2 мингдан ортиқ совуткич ўрнатилган.

Барча омборлар вакциналарни юклаш-тушириш ускуналари, автокаралар ва махсус кийимлар билан таъминланди.

Бундан ташқари, ҳудудларга жами 4000 ҳарорат индикатори ва 5000 музлатиш индикатори тарқатилди, эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилиб, мавжуд омборлар ихтиёрига ўтказилди.

“Олиб борилган ана шундай тадбирлар натижасида иммунопрофилактика дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши орқали юртимизда нафақат коронавирус, балки бошқа бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликка эришилмоқда”, - дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган.

227
Теглар:
коронавирус, вакцина, эмлаш, Нурмат Отабеков

Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда

324
Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Андрей Коц. Бақувват, юқори тезликка эга ва яхши ҳимояланган - "Бумеранг" бирлашган зирҳли платформа асосида Россияда илк ғилдиракли танк яратишмоқчи. Истиқболли шасси характеристикалари унга "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари силлиқ стволли пушкага эга қурол-аслаҳа мажмуасини ўрнатишга имкон беради, деб тушунтиради "Ҳарбий саноат компанияси" бош директори Александр Красовицкий.

Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Сурияда асқотади

Красовицкийнинг сўзларига кўра, унификациялаштирилган "Бумеранг" ғилдиракли платформаси ишланмаси якунланишига оз қолган — у асосида қурилган К-16 бронетранспортерининг давлат синовлари йил якунига қадар режалаштирилган. Муҳандисларнинг таъкидига кўра, конструкцияда фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилган.

Келгуси режалар — истиқболли БМП К-17, махсус техника ва бошқа намуналарни синовдан ўтказиш. "Ҳарбий-саноат компанияси" бош директори "Бумеранг" платформасида ғилдиракли танкнинг қисқа муддатда яратилиши - саноат учун муаммо эмас.

Гарчи бундай техника Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган бўлса-да, Россия армиясида тўлиқ айланадиган башняда кучли қурол билан жиҳозланган ғилдиракли танклар - зирҳли машиналар оиласининг норасмий номи шундай - йўқ эди. Гарчи ушбу машиналар ҳимоя жиҳатдан гусеницали транспорт воситаларига ён берсада, аммо тезлик, манёвр қила олиш ва ход захираси жиҳатдан уларни сезиларли даражада ортда қолдиради.

"Ғилдиракли танклар улар учун мос грунтга эга мамлакатларда кенг тарқалган, — дея ҳикоя қилади РИА Новостига ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Масалан, Африкада. Шу боис, жумладан, ЖАРда асосий талаб айнан ғилдиракли танкларгадир. Уларнинг асосий афзалликлари — тезлик ва таъмирлашлар орасидаги босиб ўтадиган масофадир. Агар асосий жанговар танк, қўпол қилиб айтганда, ўн минг километрдан сўнг синса, пушкали бронеавтомобил белгиланган юз минг километрни босиб ўтади".

Экспертнинг сўзларига кўра, бу сингари танклар Россия армиясига темир йўл ўтказиш имконияти анча заиф бўлган марказий осиё йўналишида асқотган бўларди: ғилдиракли бронемашиналарни автотрассалар бўйлаб ўтказиш анча осон. Бундан ташқари, бундай техника худди ўша - Сурияни патруллашда ёрдам бериши мумкин. Ҳозир у ерда ҳарбий полиция "Тигр" зирҳланган автомобиллари ва БТР-82Ада ҳаракатланмоқда.

Леонковнинг таъкидлашича, истиқболли танк, худди бронетранспортер сингари, сувли тўсиқларни енгиб ўтишга қодир, юриб ва сузиб кетаётган вақтида зарба бера олади. Қудратли қурол-аслаҳага эгалиги туфайли уни рейдларда каби, умумқўшин операцияларида — масалан, флангаларда, разведкада, дозорда ва жанговар мудофаада ҳам қўллаш мумкин.

Йирик калибр

Ғилдиракли транспорт воситаларининг йўлга нисбатан юмшоқроқ таъсири ҳам муҳимдир. Пўлатдан ясалган танк траклари ҳатто энг мустаҳкам асфальтни ҳам барбод қилиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу учун оғир зирҳли транспортни махсус транспортер-шатакчиларда ташишни афзал кўришади. Юк ортиш ва тушириш анчагина вақтни олади, ғилдиракли танк эса ҳеч қандай кечикишсиз ёки махсус тайёргарликсиз маршдан жангга киришишга шай.

Истиқболли танкнинг ҲДҚ учун яратилган худди "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари 125 миллиметрли пушкасига жанговар бўлимнинг асосий қуроли сифатида қаралади. Ўқлантирувчи автомат ва 40 снарядли жанговар комплектга эга стабиллаштирилган тизим асосидаги силлиқ стволли 2А75 Т-72 ва Т-90 танкларининг 2А46М қуролларига ўхшаш. Самоход тегишли калибрдаги барча турдаги аслаҳа захиралари ҳамда бошқарилувчи танкларга қарши ракеталар ёрдамида ўт очади. Жанговар бўлимнинг қўшимча ёрдамчи аслаҳаси — 7,62 миллиметрли калибрга эга қўш ПКТ пулемет установкасидир.

Бундай аслаҳалар билан таъминланган пушкали "Бумеранг" дунёдаги энг қудратли ғилдиракли танкка айланиши мумкин. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ушбу синфга мансуб жанговар техникаларнинг аксарияти 105 миллиметр калибрга тенг қуролларга эгадир. Ғилдиракли такнлар НАТОга аъзо бир нечта мамлакатлар ва Осиё минтақасида қуроллар сафида туради. Бу Stryker платформаси асосида ишланган американинг M1128 MGS, Франциянинг AMX-10RC, японларнинг MCV, италиянинг Centauroсидир. Мудофаа вазирлиги 2010 йилларнинг бошида Рим билан қуруқликдаги қўшинлар учун Centauro партиясини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказган. Машиналарнинг бир нечтаси ҳаттоки Россияга синовлар учун олиб келинган ҳам, аммо иш шу билан якунланган: италия ғилдиракли танклари Россиянинг жанговар техника ишончлилигига қўйиладиган талабларга жавоб бермаган.

Танкларга ва дронларга қарши

Истиқболли "Бумеранг" ғилдиракли платформасини илк бор Ғалаба парадида 2015 йилда намойиш қилишган эди. Бу база асосида ишланган техника совет даврида, қолаверса кейинчалик РФда яратилган БТР оиласига мансуб бронетранспортерлардан йирикроқ ва қудратлироқдир.

Шосседа 750 от кучига эга ЯМЗ-780 двигател машинани соатига 100 километр тезликда елдира олади. Мотор бўлими — олд қисмда, бу эса десантга танкнинг орқа қисмидан машина ичига кириш ва чиқиш имконини беради. "Бумеранг" оиласига мансуб машиналарнинг зирҳланиш даражаси кўп қаватли бўлиб, таркибида лой ҳам аралашган. Бу эса гомоген ҳимоядан анча ишончлироқдир.

Ҳозирча "Бумеранг" оиласининг энг қудратли машинаси - масофадан бошқариладиган "Бумеранг-БМ" универсал жанговар модулига эга ғилдиракли К-17 пехота жанговар машинаси саналади. Қуроли - 30 мм автоматик 2А42 пушкаси (селектив боепитание ва 500 тагача снарядлар захирасига эга), танкларга қарши - "Корнет" танкларга қарши бошқариладиган ракета қўш пуск установкасига эга.

Аммо бундан ҳам жиддийроқ вариантлар бор. К-17 учун эҳтимолий жанговар модуллардан бири — АУ-220М "Байкал" бўлиб, у дақиқасига 120та ўқ уза оладиган 57-миллиметрли пушкага эга. Бу машина эга бўлган снарядлар қуввати ғарб мактабининг барча замонавий пехота жанговар машиналарига қарши кураш учун етарли саналади. Бундан ташқари, 57 миллиметрга эга калибр учувчисиз учиш аппаратларини, хусусан, кичик ўлчамдагиларини ҳам 12 километргача бўлган масофада самарали йўқ қилишга қодир.

324