Госпиталь для лечения больных COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар қайси ҳудудда аниқланди?

824
Республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 598 нафарни ташкил қилмоқда. Янги ҳолатлар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Яна 50 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 598 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 100 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.

Айни пайтда 876 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 109,9 миллиондан ошди, 2,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (27,8 млн), Ҳиндистонда (10,9 млн), Бразилияда (9,9 млн).

824
Теглар:
Тошкент, коронавирус пандемияси, коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1379)
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция

Газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

98
(Янгиланган 17:35 25.02.2021)
Об-ҳаво кескин совуши сабаб газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу боис табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов ўрнатилган эди.

98
Автобус

Шаҳарлараро автобуслар ҳаракати чекланди

106
(Янгиланган 12:28 25.02.2021)
Тошкентдан шаҳарлараро автобуслар қатнови вақтинча чекланган. "Қамчиқ" довони орқали юк машиналар қатнови қайта тикланган.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароитлари туфайли вилоятлар билан автобус қатнови вақтинча тўхтилди, деб хабар қилмоқда Тошкент автовокзали.

"Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25-февраль санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", - дейилган хабарда.

Автобуслар ҳаракати борасида қўшимча маълумотларни ушбу телефон рақами орқали олиш мумкин: (71) 207-87-00.

Ўтган тунда Қамчик довони орқали юк машиналар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Маълум бўлишича, кучли шамол эсиб қор ёққан ва ҳаво ҳарорати -12 даражага етган. 

P.S. Сўнгги дамда олинган хабарга кўра, Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати қайта тикланган.  

"Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. Айни вақтда довон йўлида юк автомобилларининг ҳаракатланишга рухсат этилди", - деб хабар қилмоқда ЙҲХБ матбуот хизмати.

Довонда айни дамда 15та механизациялашган отряд томонидан 24 соат узулуксиз навбатчилик ташкил этилган. 

106
За три дня 670 мигрантов из Узбекистана отправились на работу в РФ в рамках оргнабора

Уч кунда 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

187
Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган ушбу фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли қурилиш объектларида иш бошлайди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Уч кунда Тошкент халқаро аэропортидан 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Россиянинг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.

Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан 203 нафари 22 февралда, 246 нафари 23 февралда, 221 нафари 24 февралда Россиянинг “ПИК Индустрия” АЖ, “СтройКрафт”, “Техстрой” ва “СпецГрад” МЧЖларда ишлаш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали учиб кетган.

Шунингдек, 25 февраль куни яна 200 нафардан ортиқ фуқароларни “ПИК Индустрия” АЖда ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатиш режалаштирилган.

Россияда ишлаш учун кетаётган фуқароларга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилган.

Улар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Натижада россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар Россияга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

187