Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways

Тошкентдан Деҳлига мунтазам парвозлар тикланмоқда

153
(Янгиланган 16:24 22.02.2021)
Март ойидан “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни “International Air Travel Bubble” битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилган.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширади.

Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.

153

Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар доктор тавсиялари

55
(Янгиланган 16:12 08.03.2021)
Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.

Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
55
Теглар:
витамин, Шифокорлар тавсияси
Мавзу бўйича
Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари
Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси
Уйқу, иммунитет ва гормон: америкалик экспертлар тавсиялари
Қора ўлатдан ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкин – доктор Мясников тавсиялари

Вакцина хавфсизми, у ўзи нимага керак? Атабеков жавоби

60
(Янгиланган 15:10 08.03.2021)
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков вакцинация ҳақида саволларга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. ССВ матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековдан жавоб олди.

— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак, — дейди Атабеков. — Бунинг қанчалик тез содир бўлиши кўпгина омилларга боғлиқ. Хусусан, вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик тез исботланиши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши кабиларга ҳам боғлиқ.

— “COVID-19” га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?

— Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга  ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, cизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.

“COVID-19”ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5 фоизи вафот этганлигини, улар орасида яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимоли мавжудлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.

— “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми?

— Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади.

60
Теглар:
Спутник V, вакцина, коронавирус пандемияси, коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси