Ўзгидромет: совуқлар мевали дарахт куртаклари ва гулларига зарар етказади

876
Ўзгидромет 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказиши ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Мамлакатда 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади, деб огоҳлантирмоқда Ўзгидромет.

Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.

Таъкидланишича, ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди. Ўн кунликнинг охирига келиб, эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди.

“Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлди”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ 23 февралдан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида ёзгандик. 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача пасаяди. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22° совуқгача, кундуз кунлари 10-15° совуқгача пасайиши кутилмоқда.

876
Свадебные кольца

Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда

155
Таъкидланишича, ҳозирги кунда ФҲДЁга ариза топширганидан сўнг бир ой ўтиб оила қуриш мумкин. Ваҳоланки, бу муддатда икки ёш ҳатто бир-бирини таниб олишга ҳам улгурмайди, дейилади хабарда

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2020 йил давомида жами 11 276 фуқаролик иши тамомланган. Кўрилган ишларнинг 7393 таси битимларга доир низолар бўлса, 1485 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ бўлган. Қолганларини меҳнат, мулк ҳуқуқи ва бошқалар ташкил этган.

"Ажрашишнинг асосий сабабларидан бири – аксарият ёшларимиз оила қуришга тайёр эмас. Ажримлар сонини камайтиришга эришиш ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун никоҳга кирувчиларга эътибор кучайтирилиши мақсадга мувофиқ", — дейилади хабарда.

Тадбирда никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш зарурлиги таклиф этилган.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ФҲДЁга ариза топширганидан сўнг бир ой ўтиб оила қуриш мумкин. Ваҳоланки, бу муддатда икки ёш ҳатто бир-бирини таниб олишга ҳам улгурмайди.

Шу боис никоҳга кириш муддатини бир ой эмас, уч ойга узайтириш лозимлиги таъкидланган. Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул.

155
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

537
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

537
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

48
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

48