Урны для раздельного сбора мусора

Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади

83
Тажриба жорий этиладиган маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади: сариқ – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар учун мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тўпланадиган чиқиндилар йилдан йилга ошиб бормоқда ва прогнозларга кўра, 15 йилдан кейин унинг ҳажми икки баробар ошади. Ушбу вазиятдаги ягона ечим – чиқиндиларни қайта ишлаш бўлиб, бунинг учун уни саралаш лозим. 2019 йилда Яккасарой туманидаги маҳаллалардан бирида чиқиндиларни саралаб, тўплаш бўйича биринчи лойиҳа амалга оширилди. 

Президентнинг "Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ)тўплаш, саралаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улушини 100 фоизга етказиш кўзда тутилган. 

Жорий йилда ҚМЧни саралаган ҳолда тўплаш ҳар бир тумандаги иккита маҳаллада – жами 24 та маҳаллада жорий этилади. Ушбу маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади. Сариқ пакетлар – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил пакетлар – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар (оёқ кийимлари, салфеткалар, памперслар) учун мўлжалланган.

Чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳафтасига икки маротаба рангли яшил ва кулранг-сариқ стикерларли машиналар келади (ёзда кўпроқ келади). Ушбу мақсадда "Махсустранс" ОТТБ грант маблағлари ҳисобидан 59 та янги махсус машиналарини харид қилди ва уларга ҳозирги кунда стикерлар ёпиштирилмоқда. Саралаган ҳолда чиқиндиларни йиғишни рағбатлантириш учун оилаларга ҚМЧни олиб чиқиш учун тўлов тарифи пасайтирилади.

Тажриба учун танланган маҳаллалар аҳолисига ҚМЧни саралаш зарурияти ҳақидаги ахборотни етказиш тадбирлари кўриб чиқилмоқда. Мактаблар ва маҳалла қўмиталарида мувофиқ мавзудаги маърузалар, қизиқарли дарслар, концертлар ва кичик ҳашарлар ташкил этилиши кутилмоқда.

83
В рамках гуманитарной операции «Мехр-4» из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника

“Меҳр-4”: Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

204
(Янгиланган 17:58 03.03.2021)
“Меҳр-4” операцияси доирасида 24 нафар фуқаро Афғонистондан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Термиз туманидаги даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. “Меҳр-4” операцияси доирасида Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, улар Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилиб қолишган. Кейинчалик Афғонистон ҳудудига ўтишган ва ушбу ҳудудда яшашган.

Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган ушбу шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Айритом” чегара пости орқали кутиб олинган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, олиб келинганлардан 19 нафарини болалар ташкил этмоқда, 4 нафар бола етим. 

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, вилоят ҳокимияти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилган.

В рамках гуманитарной операции «Мехр-4» из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника
Пресс-служба УВД Сурхандарьинской области
В рамках гуманитарной операции «Мехр-4» из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда май ойида  “Меҳр-1”  инсонпарварлик операцияси доирасида 156 нафар ўзбекистонлик, асосан, аёллар ва болалар Суриядан қайтарилган эди. Кейинчалик “Меҳр-2" операцияси амалга оширилиб, Ироқдан 64 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга олиб келинди. Ўтган йил декабрь ойида “Меҳр-3” доирасида яна 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди.

204
Туристы в Узбекистане

Ўзбекистонда моддий аҳволи оғир аёлларга бепул саёҳат уюштирилмоқда

134
Айни кунда республиканинг барча ҳудудларида ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Касаба уюшмалари Федерацияси "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизлар учун бепул саёҳатлар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова хабар қилди.

Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республиканинг турли ҳудудларида яшовчи, "Аёллар дафтари"га кирган аёллар учун Хоразм вилоятидаги тарихий обидалар бўйлаб бепул саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Касаба уюшмалари Федерацияси раиси мутасаддилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари таркибида "Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси" фаолияти йўлга қўйилиб, "Аёллар дафтари"ни шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни кунда республиканинг барча ҳудудларида мазкур дафтарга киритилган ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Аёллар дафтари"га 30 ёшдан ошган 9 тоифадаги, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд ёлғиз аёллар, шунингдек, тиббий ҳимоя, ҳуқуқий ёрдам ва психологик маслаҳатга муҳтож эҳтиёжманд аёллар аниқланиб, уларга жойида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар бўйича эса "Йўл хариталари" тузилиб, кўплаб масалаларга ечим топилмоқда.

134
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

200
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

200
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон