Вохидов Шамсиддин - ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони. Архив сурат

Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

69
(Янгиланган 12:11 06.11.2015)
Грецияда болалар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов олтин медал совриндори бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Грециянинг Халкидики шаҳрида 8-18 ёшли болалар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа Швейцария тизими бўйича ўтказилди. Унда 122 давлатдан 1600 нафар шахматачи қатнашди, kun.uz хабари асосида.

Мусобақада 15 спортчидан иборат бўлган Ўзбекистон жамоаси мураббийлар Маматқул Ҳайлаев ва Марат Жумаевлар бошчилигида иштирок этди.

14 ёшли ўсмирлар гуруҳида иштирок этган Ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов 11 ўйинда 9 очко йиғиб, ўз гуруҳида жаҳон чемпиони бўлди. Шамсиддин сўнгги турда Тимур Фатхуддинов устидан ғолиб чиқди. Россиялик Андрей Есипенко 9 очко йиғди, лекин қўшимча кўрсаткичларига кўра кумуш медал совриндори бўлди. Бронза медал эса Эронлик Арян Голамига насиб бўлди.

 

69