Кичкинтойлар шахмат ўйинида иштирок этишмоқда. Архив сурат

Тошкентга Осиёнинг энг кучли шахматчилари ташриф буюради

47
(Янгиланган 19:45 17.05.2016)
Тошкент илк маротаба 20та давлатнинг энг кучли шахматчиларини қарши олмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 26 май куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида шахмат бўйича қитъа чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистон илк бор шахмат бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади, деб хабар қилинмоқда Ўзбекистон шахмат федерацияси расмий сайтида.

Тошкент 20 давлатнинг: Афғонистон, Бангладеш, Хитой, Гонгконг, Индонезия, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Янги Зеландия, Уммон, Покистон, Сингапур, Тожикистон, БАА, Ўзбекистон ва Вьетнамнинг кучли шахматчиларини қарши олади.

Ҳисоб бўйича 15-бор ўтказилаётган юқори даражадаги чемпионатда иштирок этиш учун халқаро рейтинги 2700 лик кўрсаткичдан ошадиган таниқли жаҳон шахматчилари, шунингдек, 32 нафар халқаро ва 8 нафар Осиё гроссмейстер аёллардан дастлабки аризалар қабул қилинди.

Ўзбекистон номида Рустам Қосимжонов, Жаҳонгир Воҳидов, Марат Жумаев, шу йил республика чемпиони бўлган Нодирбек Якуббоев, аёллар ўртасида халқаро усталардан Гулрухбегим Тоҳиржонова, Ирина Геворгян ва бошқалар иштирок этади.

47