Картондан ясалган фигура

Бу футболми ё... Миллионлар ўйини ишқибозлари порталга шикоят ёзмоқчи

1833
(Янгиланган 09:54 24.03.2017)
2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралов ўйинларининг 3-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга 1:0 ҳисобида ютқазди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқлар айни вақтда ушбу ўйинга ва айниқса, миллий терма жамоа ўйинчилари ҳаракатларига изоҳларга тўлиб тошган. Билдирилаётган фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Анчадан бери бир нарсани уйлаб юрибман: Бизга футболни нима кераги бор? Миллиард-миллиард пул ҳавога учяпти! Майли, Олий лига қолсин, лекин эл қатори пул олсин футболчи! Зўри ана Қатарга, Китайга бориб, катта пул топаверсин! Шунча пулни бошқа фойдали томонга йўналтирилса тўғри эмасми? Шунча пулни илм билан шуғулланаётган ёш олимларга ихтироси учун берайлик! Илм аҳлининг уй-жой ва бошқа заруратини қоплашга сарфлайлик! Бизда якка кураш, бокс, кураш, самбо, теннис, оғир-енгил атлетика, теннис зўр! Аммо жамоавий спорт турлари — нол!!!", — деб фикр билдирган Абдулазиз Муборак.

"Устоз Тоҳир Малик тўғри айтганлар. Бизни футболчиларни ҳаммасини бўйнига омоч тақиб, далага ер ҳайдатиш керак!", — деган Ҳусан Жўраев.

"Худди Германия билан ўйнадингга ўзиям, шармандалар", — деб ёзган Нуробод.

Айтиш жоизки, ушбу учрашувдаги мағлубият аламини шеър қилиб тўкиб-сочганлар ҳам топилди.

"Икки бўлим тиғ устига ўтқаздинг

Бир бирингга аранг тўпни етказдинг

Охирида барибир гол ўтказдинг

Бундан ортиқ жазо борми биродар?

Ҳеч қаерда бизларга дўст хакам йўқ

Ишқибозни эшитгувчи одам йўқ

Ишқибозга голдан бошқа малхам йўқ

Ютқазишдек жафо борми биродар?

Суриялик йигилардан ниманг кам?
Сал пастга туш жуда осмон бўлсанг ҳам.
Жонинг тикиб чополмасанг ўлсанг ҳам,
Тўп тепишдан маъно борми биродар?

Мураббийни йўқот сўзи ўтмаса,
Асқаржонга қўшиб хайда кетмаса.
Сурияга агар кучинг етмаса —

Мундиалда бало борми биродар! — деб ёзган Алишер Навоий ники остидаги фойдаланувчи.

"Жамоа ўйини устидан порталга шикоят ёзиш вақти келди менимча", — деб ёзган Алишер Султонов.

"Умрим бино бўлиб биринчи бор юриб ўйнаса бўладиган тактиканинг гувоҳи бўлдим", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

"Ўзбекистон термаси худди ваъдасида турмайдиган ёрга ўхшайди: на умид қилиб бўлади, на ишониб, на унутиб бўлади ва на кечиб..!" — Фахриддин Қурбонов фикри.

"Фейсбук аҳли!!! Ким 28-да ўйинга киради? Бундай ўйин билан Бунёдкор стадионида ўзбек футболининг кўмилиш маросимига ким боради…. Қачонгача умид қиламиз!? Ҳар сафар шу — пуч ёнғоқ. Баъзи одамлар "Нега Барса, Реалчи бўлиб кетаяпсанлар? Ўзимизни футболга шундай мухлислик қилмайсанми?", дейдилар. Ана жавоб! Бир хил сценарийни кўравериш ҳамманинг жонига тегаркан", — деб ёзган Шерзод Тошпўлатов.

"Менимча Бабаян хозир пресс-конференцияда Луис Энрикега ўхшаб "ҳали уялиб қоласанлар деётган бўлсая", — истеҳзо қилган яна бир фойдаланувчи.

"Бу шунчаки ҳазм қилиниб кетилаверадиган ҳолат эмас. Бугунги мағлубият учун кимдир жавоб бериши керак. Бўлмаса мухлислар ютаётган бу аламлар портлайди… Энг маъқул қарор бу камида бош мураббий хатоларини тан олиб, узр сўраб, истеъфо бериши керак. Асосий таркибдаги футболчилар эса халқдан узр сўраб, ўз жойларини яхши югура оладиган ва тўғри пас бера оладиган бошқа футболчиларга бўшатиб беришлари зарур…", — деб ёзган Физик никли фойдаланувчи.

Футбол фанатларига сабр тилаган ҳолда, миллионлар ўйини — футболга алоқаси бор раҳбарлар терма жамоа мағлубияти юзасидан сиз мухлисларга изоҳ беришларига умид қилиб қоламиз.

1833
Теглар:
мағлубият, футбол, Сурия, Ўзбекистон
Одил Ахмедов награжден специальной наградой президента АФУ

Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов ЎФА президентининг махсус соврини билан тақдирланди

112
(Янгиланган 11:28 25.01.2021)
Одил Aҳмедов “Миллий терма жамоа юраги”, Элдор Шомуродов эса асосий номинация “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи”совринига лойиқ деб топилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) 2021 йилдан бошлаб янги анъанани йўлга қўймоқда.

Ассоциация матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган, Ўзбекистон довруғини жаҳон майдонларида таратаётган ва мамлакатда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланади.

ЎФA мажлислар залида ўтган тақдирлаш маросимида ассоциация президенти Aбдусалом Aзизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов ва бўлинмалар раҳбарияти иштирок этди.

Бу йил ушбу тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.

Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, миллий жамоалар сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимхалил Йўлдошев “Йил кашфиёти” номига сазовор бўлди.

Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов “Миллий терма жамоа фахрийси” совринига муносиб деб топилди.

Ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида барчага ўрнак бўладиган, ҳар бир терма жамоанинг рамзига айланган футболчи Одил Aҳмедов Ўзбекистон миллий жамоасидаги мардонавор ҳаракати ва фидойилиги учун “Миллий терма жамоа юраги” соврини билан тақдирланди.

Италиянинг “Женоа” клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи”совринига лойиқ деб топилди.

Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Солиев “Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирланди.

112
Теглар:
соврин, футбол, Равшан Эрматов, Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов

Маҳмуд Муродов ғалабасидан сўнг UFC президентига нима деди

1311
Муродов америкалик рақибини техник нокаутга учратган сўнг октагондан сакраб чиқиб, UFC президенти Дана Уайтга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC президенти Дана Уайтдан нега унинг Instagram саҳифасига ҳозиргача обуна бўлмаганини сўради. Бу ҳақда Дана Уайт UFC 257 турнири якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Матбуот анжумани давомида журналистлардан бири ундан жангдан сўнг Муродов нега унинг Instagram саҳифасини кузатиб бормаётгани ҳақида сўрагани ростми дея савол берди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ufc (@ufc)

“Мен унга сени энди кузатиб бораман дедим”, - дея буни тасдиқлади UFC президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида америкалик Эндрю Санчесни техник нокаутга учратиб, учинчи ғалабасига эришгани хабар қилинган эди.

1311
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

29
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

29
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия