Алина Кабаева на этапе Кубка мира по художественной гимнастике в Ташкенте

Алина Кабаева ўзбекистонлик гимнастикачига махсус совға топширди

621
(Янгиланган 20:28 23.04.2017)
Тошкентда бўлиб ўтаётган Бадиий гимнастика Жаҳон чемпионати сараловчи босқичида дунёнинг 19 мамлакатидан 90 та энг кучли спортчилар иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Дунёнинг энг машҳур спортчиларидан бири бўлган  Алина Кабаева ушбу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Бадиий гимнастика Жаҳон чемпионати сараловчи босқичига шарафли меҳмон сифатида ташриф буюрган.

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, россиялик гимнастикачи “Алина Кабаева хайрия жамғармаси” номидан ёш гимнастикачи 2016 йил Олимпия ўйинлари иштирокчиси, бир неча халқаро турнирлар совриндори, Ўзбекистон чемпиони Анастасия Сердюковага “Бадиийлик учун” махсус совғасини топширди.

Алина Кабаева вручила специальный приз узбекистанской гимнастке
Алина Кабаева вручила специальный приз узбекистанской гимнастке

Эслатиб ўтамиз, Алина Кабаева Тошкетда туғилиб ўсган, шу ерда гимнастика билан шуғулланган ва спортдаги илк ютуқларини ҳам айнан шу ерда қ ўлга киритган.

Тошкентда бўлиб ўтаётган Бадиий гимнастика Жаҳон чемпионати сараловчи босқичида дунёнинг 19 мамлакатидан 90 та энг кучли спортчилар иштирок этмоқда.  Меҳмон спортчилар Австралия, Арманистон, Беларуссия, Грузия, Исроил, Индонезия, Испания, Қозоғистон, Латвия, Россия, АҚШ, Таиланд, Украина, Финляндия, Швейцария, Эстония ва Япония давлатларидан келган.

Россия жамоасини Россия Гимнастика федерацияси раиси Ирина Винер-Усманова бошчилик қилмоқда. Ирина Винер келиб чиқиши Самарқандлик, уч марта Ўзбекистон чемпиони.

  • Главный тренер сборной России и президент Всероссийской федерации художественной гимнастики Ирина Винер-Усманова
    Главный тренер сборной России и президент Всероссийской федерации художественной гимнастики Ирина Винер-Усманова
    Uzlife
  • В соревнованиях принимают участие гимнастки из 19 стран мира
    В соревнованиях принимают участие гимнастки из 19 стран мира
    Uzlife
  • В весеннем этапе Кубка мира по художественной гимнастике принимают участие 90 сильнейших гимнасток
    В весеннем этапе Кубка мира по художественной гимнастике принимают участие 90 сильнейших гимнасток
    Uzlife
  • Этап Кубка мира по художественной гимнастике в Ташкенте
    Этап Кубка мира по художественной гимнастике в Ташкенте
    Uzlife
1 / 4
Uzlife
Главный тренер сборной России и президент Всероссийской федерации художественной гимнастики Ирина Винер-Усманова

 

 

 

621
Кубок Азии по футболу

Ўзбекистонда Осиё кубоги-2027 ўтказилиши мумкин

110
Ўзбекистондан ташқари 2027 йилги Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қитъанинг футбол бўйича энг нуфузли чемпионатларидан бири 2027 йилги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедеренцияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистондан ташқари Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

110
Узбекский боксер Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

223
WBA International чемпионлик камари учун кечадиган жанг АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтади. Шаҳрамга рақиб сифатида мексикалик Франциско Рохо рингга кўтарилади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shakhram Giyasov Wonderboy (@shakhram__giyasov)

Жанг АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб,  WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

223

Шубҳасиз ва қонуний. Памфилова овоз бериш натижаларига шарҳ берди

9
"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Элла Памфилова РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича овоз беришнинг қонунийлиги ва унинг ишончлилиги ҳақида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

Россияда мамлакатнинг асосий қонунига киритилажак ўзгартиришлар бўйича овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтди. Протоколларни 100% қайта ишланиши натижаларига кўра, россияликларнинг 77,92% ўзгартиришлар тарафдори, 21,27% эса қарши овоз берди. МСК Ахборот марказида берилган маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 67,97 фоизи иштирок этди.

Аввалроқ Sputnik радиоси, Кремлда Россия президенти Владимир Путин қачон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармонни қачон имзолаши ҳақида хабар берган эди.

Ғарбнинг ўзгартиришларга танқиди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда, Кремл Ғарбнинг конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги хавотирлари ҳақидаги баёнотларини эътиборга олишга тайёр эмаслигини ва Россия ўз суверенитетига содиқ қолишини маълум қилди.

“Ҳа, биз улар билан танишмиз, лекин биз уларни ҳисобга олишга тайёр эмасмиз. Россия, шубҳасиз, халқаро ҳуқуқнинг асослари ва меъёрларига, халқаро ҳуқуқнинг руҳи ва негизига содиқ қолган, қолмоқда ва бундан кейин ҳам содиқ қолади. Лекин шу билан бирга, авваламбор ўз суверенитетига содиқ қолади”, - деб жавоб берди Песков, Кремл, хорижий ҳамкорларининг ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин Владимир Путин 2036 йилгача ҳокимиятда қолишидан ҳавотирда эканлигидан ҳабари борми деган саволга.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч қандай тарзда халқаро ҳуқуққа зид келмайди. “Бундан ташқари, бу каби қоидалар бир қатор давлатларда ҳам қўлланилади. Яна бир бор такрорлайман, биз бу каби ҳавотирларга тайёр эмасмиз ва уларни ҳисобга олмаймиз”, - дея хулоса қилди Песков.

9