Участники республиканского чемпионата по пара-атлетике в Ташкенте

Тошкенда пара-атлетика бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтди

34
(Янгиланган 19:13 22.08.2017)
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан 21-22 август кунлари Тошкент шаҳрида пара-атлетика бўйича Республика чемпионати ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik.   Тошкентда бўлиб ўтган пара-атлетика бўйича Республика чемпионатида барча вилоятларда 150дан ортиқ спортчилар иштирок этди, деб хабар қилмоқда Паралимпия Ассоциацияси матбуот хизмати.

"Ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — истеъдодли ѐш спортчиларни саралаб олиб, келгуси йили Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиѐ ўйинларида муносиб иштирок этиш", — дейилган Ассоциация хабарида.

Мусобақалар шиддатли баҳсларга бой бўлди. Найза, диск, ядро улоқтириш, узунликка сакраш ҳамда 100-200-400-800 метр масофага югуриштурлари бўйича спортчилар муносиб иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг 14 вилояти спортчилари иштирокида бўлиб ўтган мусобақада Тошкент шаҳри жамоаси 12та олтин, 6та кумуш, 5та бронза медаллар билан 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин — 10та олтин, 7та кумуш, 1та бронза медали олган Тошкент вилояти жамоасига, 3 ўрин эса — 8та олтин, 4та кумуш, 11та бронза медалига сазовор бўлган Фарғона вилояти спортчиларига мансуб бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди ва спортчиларга Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси эсдалик совғалари топширилди.

34